Касалхонада ҳақида латифалар

Травматолог врач малака оширувчи талаба билан бирга беморни кўздан кечиряпти. Врач:
— Мана қаранг, бош суяги лат еган.
Талаба:
— Балки, бош-мия суягидир?!
Врач:
— Эсинг жойидами? Мия борми бунда?! Мияси бор одам, хотинини туғилган кунига жазманини бошлаб келадими?! Мана энди, нима аҳволда ётибди...
Доктор:
— Мен сизга ҳозир дори ёзиб бераман. Бир кунда 5 маҳал овқатдан кейин ичасиз.
Бемор:
— Доктор, мен бунча овқатни қаердан топаман?
Касалхонада ўлим тўшагида ётган беморни врач тинчлантирмоқда:
— Юрагингиз бир маромда урмоқда, қон босимингиз жойида, тана ҳароратингиз ҳам меъёрда, ...
Бемор умидсизлик билан дебди:
— Доктор, демак мен соғ-саломат ҳолда ўляпманми?
Беморга врач дори ёзиб берибди-да, дебди:
— Бу дориларни бир ой ичасиз. Ўттиз кундан кейин ичиб бўлгач яна кўришамиз.
Бемор уйга боргач:
— Тўхта! Бу ой 31 кун-ку ахир!!! - дермиш боши қотиб!
Бир куни врачлар руҳий касаллар шифохонасига бориб, беморларни соғайганини текшириш учун ҳаммасига иншо ёздиришиб кўришибди. Ҳамма жиннилар тушунарсиз ёзибди. Лекин биттасини иншосини бошида:
"Мен Варшавага отда бориш учун йўлга чиқдим" деб ёзилган экан. Врачлар иншонинг охирги варағини очишса "Мен Варшавада отдан тушдим" деб ёзилган экан. Шунда врачлар қизиқиб ўрта варақларни очиб ўқишса, "Тарақа-туруқ, тарақа-туруқ" деб ёзилган экан.
Бир кишини қулоғи оғриб, врачга борибди. Врач беморни қулоғини текшириб кўриб дебди:
— Бўлмайди! Кесиб ташлаймиз!
У одамни жаҳли чиқиб, бошқа врачга борибди.
Бошқа врач қулоғни кўриб шундай дебди:
— Мен сизга дори ёзиб бераман. Бир ҳафта ичасиз.
Бу гапни эшитган бемор хурсанд бўлиб:
— Бўларкан-ку! Нариги врач кесиб ташламоқчи эди, аҳмоқ... – деса, врач:
— Кесишни хожати йўқ! Шу дорини ичсангиз, ўзи узилиб тушиб кетади, - деган экан.
Иккита жинни деворга мих қоқмоқчи бўлибди.
Биринчи жинни михни тескари ушлаб олиб, деворга қоқа бошлабди. Ҳеч киравермабди.
Шунда иккинчи жинни:
— Э, аҳмоқмисан?! Бу михни бу тарафдаги деворга қоқиш керак, - деган экан.
Қари онахон оёқ оғриғидан врачга шикоят қилиб келибди. Врач:
— Ёшингиз саксондан ошган бўлса, оғрийди-да оёғингиз...! - деса, онахон жаҳли чиқиб:
— Чап оёғим ҳам саксондан ошган-ку, нега униси оғримайди, ҳадеб ўнг оёғим оғрийверади?! - дермиш.
Кўзи ёрийдиган ёш келинчак туғруқхонада йиғлай бошлабди.
— Нега йиғлаяпсиз? – дебди врач.
Келин:
— Менда эгизаклар! - деб яна баттар йиғлай бошлабди.
— Эгизаклар бўлса нимаси ёмон? – сўрабди врач.
— Эрим “Иккинчи бола кимдан? Қаердан олдинг?” деб сўрасалар нима деб жавоб бераман? – дермиш келин.
90 га кирган отахон, врачни олдига бориб:
— Мен фарзандлик бўлдим, - деса
Врач:
— Йўғе, бўлиши мумкин эмас
Отахон:
— Нега бўлиши мумкин эмас? — Мен анча тетикман...
Врач:
— Майли, мен унда сизга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни овчи овга чиқибди, овчи милтиқни оламан деб адашиб ўзи билан соябонни олиб олибди. Ўрмонда кетаётганида йўлидан бир катта айиқ чиқиб қолибди. Овчи шошилиб қўлидаги милтиқни бир босган экан, соябон очилиб кетибди ва айиқ ўлибди!, — деса
Отахон:
— Йўғе, уни бошқа биров отиб қўйган бўлса керак!, — деса
Врач:
— Ҳа, мен ҳам шуни тушунтирмоқчи бўляпманда сизга, - дермиш.