Касалхонада ҳақида латифалар

Шифокор беморга:
— Ўзингизни қўлга олинг, ҳозир сал бошингиз айланиб, кўзингизни олди қоронғулашади... Хизмат ҳақи учун 300 минг сўм тўланг!
Отаси уни докторга олиб борибди. Доктор болага савол бера бошлабди:
— Исминг нима?
— …урод
Отаси:
— Исми Мурод. Бош ҳарфини гапиролмаяпти, - дебди.
Доктор:
— Болакай, аданг нима иш қилади? – деса,
отаси шоша-пиша:
— Шу саволингизга ўзим жавоб берақолай, замдеканман, - дермуш.
Врач касалхонага амалиёт ўташ учун келган қизга дебди:
— Мени ишим чиқиб қолди. Манави навбатда турган касаллардан қон олиб тур! Ҳозир келаман. – дебди.
Амалиётчи қиз:
— Қанчадан қон олай, - деса, шошиб турган врач:
— Учдан оласан-да! – дебди-да, чиқиб кетибди.
Бир пайт врач қайтиб келса, касалхона йўлагида 4 та бемор ҳушсиз ётганмиз. Амалиётчи қизга:
— Буларга нима бўлди? – деса, қиз:
— Шунча ҳаракат қилсам ҳам уч литр қон чиқмади... – дермиш.
Бир инженер ишсизликдан нима қилишини билмай, таваккал бир касалхона очибди. Касалхона эшиги олдига "Биз сизларни бенуқсон даволаймиз. Агар даволай олмасак 50000 пулингизни 100000 қилиб қайтарамиз", - деб ёзиб қўйибди.
Йўлдан ўтиб кетаётган бир врач, - буларни бир боплаб, 100000 пулини олиб чиқиб кетаман, - деб бинога кирибди. Инженер уни кутиб олиб, шикоятини сўрабди.
— Мен таъмни билмаяпман. Нима есам ҳаммаси бир хил.
— Ҳамшира, шишадаги суюқликни ичиринг.
— Ие, бу бензинку!
— Табриклайман, таъм билишингиз тикланди. Сиздан 50000.
Врач жаҳл билан пулни тўлаб чиқиб кетибди. Икки кундан кейин яна келибди:
— Энди мен ҳид сезмаяпман.
— Ҳамшира шишадаги суюқ дорини бу кишига ичиринг.
— Бу яна бензинку...
— Ана, ҳид билиш қобилиятингиз ҳам тикланди. 50 000 тўлаб кетасиз. Врач пулни тўлаб, яна жаҳл билан чиқиб кетибди. Орадан 3 кун ўтиб, бу сафар аниқ боплайман деган мақсадда келиб дебди:
— Энди мен ҳеч нарсани кўрмаяпман.
— Кечирасиз, биз буни даволай олмаймиз. Мана сизга 100000 пул.
— Ие, бу ерда 50000 ку!
— Табриклайман, кўриш қобилиятингиз тикланди. Сиздан 50000.
Бир куни шифохонада бемор ухлаб ётса, врач уни уйғотиб:
— Уйғонинг! Уйқу дори ичадиган вақтингиз бўлди, - деган экан.
— Доктор, ёрдам беринг! Тушимда нуқул сичқонлар футбол ўйнаб чиқишади. Ухлолмаяпман!
— Сизга дори ёзиб бераман, бугундан бошлаб ичасиз.
— Доктор, эртадан ичсам майлими?
— Нега?
— Бугун финал бўлади-да...
Шифохоналарда "Саломатлигингиз ўз қўлингизда" - деган ёзув туради. Манимча яқин орада уни "Саломатлигингиз ўз чўнтагингизда" - деб ўзгартириб қўйишса ажабмас.
Битта жинни қўлига болта олиб шифокорни қувиб кетибди. Кейин жиннихонани охирги қаватига етганларида умуман қочадиган жой қолмабди.
Шифокор қўрқиб кетиб, "Энди мени ўлдиради" деб ўйлаб турганида, жинни болтани шифокорга бериб "Энди сен мени қув", дермиш.
Тиббиёт институтида ўқитувчи талабаларга савол беряпти:
— Қайси органларда паразитлар кўпроқ яшайди?
Талаба жавоб берибди:
— Давлат органларида энг кўп учрайди...
Шифохонада мажлис бўлмоқда. Пульмонолог(ўпка шифокори) ўртага чиқиб:
— Менинг маошимни 2 баробар кўтаришингиз керак. Чунки инсонда ўпка иккита бўлади.
— Қабул қиламиз, жойингизга боринг.
Шундан сўнг қулоқ, кўз, буйрак шифокорлари ҳам шуни талаб қилишибди. Ҳаммаларининг
талаблари қондирилди. Кейин бир шифокор ўртага чиқди. Раҳбарлар сўради:
— Сиз кимсиз?
— Стоматологман.
— Ўтиринг жойингизга!