Касалхонада ҳақида латифалар

Шифокор беморга:
— Ҳар куни балиқ еб туринг. Сизда фосфор етишмайди, - деса,
Бемор:
—Мен соғаймоқчиман. Ёруғлик тарқатмоқчи эмасман, - дея жавоб берибди.
Шифокор беморга:
— Терингизда каналар бор экан.
— Биламан.
— Уларни бирор нима билан даволаб кўрганмисиз?
— Йўқ, улар ҳеч касал бўлишмаган!
— Нима учун касалнинг олдида шифокорлар лотин тилидаги сўзларни кўп ишлатишади?
— Чунки улар, бемор ўлик тилни тезроқ ўзлаштирсин дейишадида.
Асабийлашган бемор врачдан сўрабди:
— Рентген тасвири неча пул туради?
— Оддий тасвирми?, - дебди врач.
— Йўқ, елкамда маймун боласи, орқамда эса қора денгиз, устида чайка қушлари учиб юрган кўриниши қанча бўлади?! - дермиш.
Бемор доктордан сўраяпти:
— Доктор, мен тузаламанми?
Доктор:
— Бу нарса ўзимгаям қизиқ...
Руҳий касаллар шифохонасида:
Беморлар шифохона томига чиқиб олиб, бирма-бир пастга ташлашаётган эмиш.
Бош шифокор келиб:
— Нима ўйнаяпсизлар? – деса, жиннилар:
— Самолёт-самолёт ўйинини ўйнаяпмиз, - дейишибди.
Бош шифокор:
— Ҳа яхши. Сизларга қараб турадиган шифокорлар қани? – деса беморлар:
— Уларни аввалги рейсларда учириб юбордик, - дейишибди.
Шифохонада:
— Жағингиз қандай синди?
— Ишда жароҳат олдим.
— Уч жойидан синибди-я ўзиям. Нима иш қиласиз?
— Экскаваторчиман. Кеча ишдан қайтаётсам, йўлдаги канализация қопқоғи очилиб ётган экан. Бирортаси тушиб кетмасин деб, экскаватор чўмичини туйнукка қўйиб, уйга кириб кетдим. Эрталаб келиб чўмични кўтарсам, канализациядан учта сантехник чиқиб келишди...
Бир одам врачни ёнига келиб дебди:
— Доктор, менга ёрдам беринг. Мен тушкунликка тушиб қолдим.
— Нима бўлди?
— Нарх-наво ошиб боряпти, мени эса пулим йўқ!
— Кечирасиз, сизга пул бера олмайман!
— Ҳеч бўлмаганда, депрессиядан чиқиш учун арзонроқ дорини айтинг!
— Чуқур нафас олинг, чиқаринг. Яна такрорланг.
— Бу қандай ёрдам бериши мумкин?
— Ҳаво бепуллигида тўйиб нафас оволинг...
2 ёшли қизалоқни онаси эшитишни текшириш учун қулоқ докторига олиб борибди.
Доктор шивирлаб:
— Шоколад... - деса.
Қизалоқ ҳам шивирлаб:
— Қани, - дермиш.
— Доктор, менга кўнгил айнитадиган дори ёзиб берсангиз...!
— Телевизорни ёқинг, айниб кетади.