Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

2 та футбол ишқибози суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, мени кучугим командам ютқазиб қўйса, салто отади.
— Йўғ-е?! Қайси томонга?
— Бу, қайси оёқда тепишимга боғлиқ...
"Ўпкаси йўқ" таксичи йўловчини олибди-ю, машинани 120км/с тезликда ҳайдай бошлабди.
Қўрқиб кетган йўловчи:
— Илтимос, секинроқ ҳайданг, - деб қўрқа бошлабди.
Ҳайдовчи бўлса:
— Қўрқманг, мени фариштам бор. У мени асрайди, - дебди.
Яна озгина юргач:
— Тўхтатинг, бўлди, шу ерда тушиб қоламан, - дебди йўловчи.
Таксичи машинасида бир ўзи тезликни яна ошириб, кетаётса, орқа ўриндиқдан кимдир:
— Тўхтатинг, мен ҳам тушиб қоламан, - дебди.
— Кимсан ўзи? - сўрабди ҳайдовчи.
— Сени фариштангман, - дермиш бояги овоз.
Бир киши Россияга ишлагани борибди. Иш берувчи аввал суҳбат қилиб кўрмоқчи бўлиб дебди:
— Нима мақсадда Россияга келдингиз?
— Нексия ва 2 қаватли уйлар қилгани келдим.
Буни эшитиб иш берувчи:
— Нексия бизда чиқмайди Ўзбекистонда чиқади. 2 қаватли уйларга ҳам ўзбеклар ўч бўлади, - деб орқасига қайтариб юборган экан.
Бир кун афанди поезд рельсида ўтирган оғайнисига:
— Салгина сурилгин, мен ҳам ўтирай, - дермиш.
Тиқилинч бозордаги дўконлардан бирига кириб, ўзимга пальто танлаётсам, сотувчи бирданига бақириб қолди:
— Қани анави аблаҳ?! Ҳозиргина шу ерда пальтоларни олиб кийиб кўраётган эди. Қочиб кетдими???
— Шу ердаман! - дедим.
— Ҳа шу ердамидингиз? Танимай қолибман сизни, - деди сотувчи.
Дарҳол эгнимда турган пальтони сотиб олдим. Мен таниб бўлмас даражада ўзгариб кетибман демак!!!
Бир кишини уйига ўт кетибди.
Ўт ўчирувчиларга қўнғироқ қилса, оператор гапира бошлабди:
"Ошхонангиз ёнаётган бўлса 1 рақамини босинг, меҳмонхонангиз ёнаётган бўлса 2 ни босинг, ётоқхона ёнаётган бўлса 3 ни босинг, ..."
Ҳалиги киши шошиб-пишиб битта рақамни босибди. Оператор яна гапираверибди:
"Оператор билан 10 дақиқадан сўнг боғлана оласиз".
Уйи ёниб кул бўлган киши:
"Раҳмат! Уйим ёниб бўлди!" деб телефонни қизил тугмасини босиб қўйган экан.
Ярим тун, соат 2:00.
Телефон қўнғироғи жиринглаб, нариги томондан "Нега шу маҳалда ухламаяпсан?" деган саволни эшитиб ақлдан озай дедим.
Менга қўнғироқ қилган одам шу саволни ўзига ҳам бериб кўрганмикин?!
Эълон:
"Тиши йўқ ит сотилади. Тиши йўқ экан деманг! Томоқдан бўғишни билади".
Уч дугона 16 этажлик домнинг томига чиқиб ўзини пастга ташламоқчи бўлишибди.
1-қиз ўзини томдан ташлабди.
2-қиз ҳам ўзини томдан ташламоқчи бўлган экан, 3-қиз айтибди:
— Нега ўзимизни томдан ташлаяпмиз, - деса, 2-қиз:
— Билмадим, юр пастга тушганда гаплашамиз, - дермиш.
Қора лайлаклар Қашқадарёда кўпайтирилади. буни йўли осон. Ёзда Қашқадарёга учиб келган оқ лайлаклар қишда қора лайлакка айланиб учиб кетишар экан.