Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

— Азизам, яна аразлаб онангникига кетаяпсанми? Дугонангникида бир кеча қолиб кетганим учун мандан ҳафа бўлдингми? Йигитчиликда бўлиб туради-да энди... Ўзинг тушунган аёлсанку?
— Тушунаман, тушунаман. Ман онамникига эмас, болта обкелишга кетяпман.
Йигит билан қиз учрашув белгилашибди. Йигит қизни росса кутибди. Қиз келмабди. Охири уйига қайтиб кетибди. Эртаси куни қиз йигитга қўнғироқ қилиб, гапи борлигини айтибди. Қиз йигит билан учрашибди-ю, кеча ҳинд киноси кўрганини, шунинг учун учрашувга кела олмаганини тушунтирибди.
Кейин қиз йигитга:
— Бирор кафега кирайлик, кинони гапириб бераман, - дебди.
Бир кафега кириб ўтириб, қиз кинони гапириб бера бошлабди. Бир ярим соат тинмай гапириб бўлиб:
— Мана, кинони 1-қисми тугади. Ҳозир бир сув ичиб олай, 2-қисмини гапириб бераман, - деса, йигит:
— Майли, фақат кинодаги ашула айтиб, рақсга тушган жойларини ўтказиб юборгин. Шунча одам олдида уялиб кетябман, - деган экан.
Хотини эрига мақтанибди:
— Адаси, биласизми, мен эртаклар мамлакатидан келганман...
Эри энса қотириб:
— Қанақа мамлакатдан?
Хотини:
— Гўзал ва меҳрибон маликалар яшайдиган мамлакатдан!
Эр:
— Ҳа, ҳайдаб юборишдими???
Уч оғайни денгизга саёҳатга чиқишибди кема тўфонга учраб учаласи бир оролга тушиб қолишибди. Оролни айланиб бир чироқ топиб олиб ишқалашибди, ичидан жин чикиб
— Ҳар бирингизнинг иккитадан тилагингизни бажараман, деса
Биринчиси:
— Мени қорнимни тўйдир, сўнгра уйимга обориб қўй, дебди
Иккинчиси ҳам худди шундай тилак билдирибди.
Жин уларни тилагини бажарибди ва учинчисидан сен нима тилайсан, деса
— Менга бир ящик ароқ бер, деса
Жин:
— Буларни барчасини қанақа қилиб ичасан деса
— Ҳалиги иккала оғайниларимни қайтариб олиб-ке ўшалар билан бирга ичаман, дермиш
Ёш йигит кўчада отахонни учратиб қолиб, сўрабди:
— Амаки, чекишдан борми?
— Мана, ол болам!
— Гугурт-чи борми?
— Мана, ол гугурт! Сақич ҳам бор, берайми?
— Беринг, амакижон.
Чол сақични узатиб туриб дермиш:
— Эҳ, ахир мен сеҳргар эдим. Сен бўлса арзимаган учта тилагингни тилаб бўлдинг...
Бир одам йўлакда тамаки чекиб турса, қўшнисини уйидан додлаган овоз эшитилибди.
Зур ўтмай, қўлида синган 3D кўзойнаги билан ташқарига югуриб чиқибди.
Бояги одам:
— Ҳа қўшни, тинчликми? - деса, қўшниси:
— 3D телевизор сотиб олгандим. Бир пайт қарасам, даҳшатли динозавр устимга бостириб келяпти..., - дермиш.
Болакай бувасига:
— Уруш пайтида нон кам бўлган-а, - деса,
— Ҳа болам, нон топа олмай, колбасага сарёғ суртиб ердик, - дебди.
Бир қари кампир шифокор ҳузурига бориб:
— Болам, юрагим оғрияпти, - дебти. Шунда доктор:
— Кўпқаватли уйда турасизми бувижон? – деса, кампир:
— Ҳа, 3 қаватда тураман, - деб жавоб берибди.
Доктор:
— Сизга умуман зинадан фойдаланиш мумкин эмас. Манави дорини 2 ой ичасиз. Дори тугагач келинг, текширамиз, - дебди.
Онахон 2 ойдан сўнг келиб, юрагини текширтирибди.
Доктор хайрон қолиб:
—Онажон, сизни юрагигингиз 18 ёшли қизларни юрагидек уряпти. Сиз бутунлай соғсиз! - дебди.
Кампир хурсанд бўлиб:
— Энди уйимга зинадан чиқсам бўладими? – деса, доктор:
— Шу пайтгача нимада чиқаётгандингиз? –дебди.
Онахон:
— Икки ойдан бери ойна, тарновларга илашиб чиқаётгандим, - дермиш.
— Статистик маълумотларга қараганда кўп сут истеъмол қилса, одам кучли бўлар экан.
— Хўп, 5 литр сутни ичиб, шкафни жилдириб кўрчи?
— Сангамаааас. Энди 1 литр ароқни охиригача ич.
— Ана холос. Шкаф ўзидан-ўзи силжиб кетвоттику...
Физика ўқитувчиси Азизга ер шари қандай айланишини тушунтириб берибди.
Ароқхўр қўшниси Тошпўлат ака эса Азизга ер нима учун айланишини гапириб берибди.