Миллатлар ҳақида латифалар

Хотин эрига дебди:
— Африкада бир қабила бор экан. У ерда эрлар хотинини сотиб юборармиш. Агар биз ўша қабилада яшаганимизда, сиз мени сотиб юборармидингиз?
Эри дебди:
— Сотиб ўтирмасдим. Совға қилиб юборган бўлардим.
Бир отахон автобусда битта негрни кўриб қолибди ва сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Йўқ отахон, мен негрман, Африкаданман.
Сал ўтиб чол яна сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Негрман дедим-ку ота Африкаликман.
— Ҳааа, энди болам гап йўғида гапда...
15 минутлар юргандан кейин, чол яна сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?, - деса негрни жаҳли чикиб:
— Ҳа Мирзачўлданман нима эди?, - деса
Ҳалиги отахон:
— Унда нега негрларга ўхшайсан?, - дермиш.
60-йилларда америкаликлар космосда ёзадиган ручка яратиш учун 1 миллион долларга яқин маблағ сарфлашган. Совет космонавтлари эса космосда шунчаки қаламдан фойдаланганлар.
2050 йилда Россияда ўзбек боласи онасидан сўрабди:
— Онажон, бу ерда хақиқатдан ҳам руслар яшаганми? - деса, онаси:
— Эҳ болам... Бунга узоқ йиллар бўлган... - дебди.
Ниқоб тақиб юрган одамни ёнига биттаси келиб дебди:
— Коронавирус узоққа чўзилмайди.
— Нега? - дебди ҳалиги одам.
— Хитойликларни ишлаб чиқарган нарсасини биласан-ку... - деган экан.
Зокирбой исмли қозоқ йигит Москвага борибди. Аэропортида ҳожатхонага кирмоқчи бўлиб, “Ж” деб ёзилган эшик жигитларники деб эшикни тортса, ичкаридаги рус аёл "закрывай- закрывай" деб аёл қичқирибди. Зокирбой бўлса “Ҳой, сен мени исмимни қаердан биласан?" дермиш.
АҚШ, Германия, Британия ҳукумати:
— Кўчага чиқманг! Уйда қолинг!
Халқ:
— Қанақасига? Қайси пулга еб-ичамиз?
Ҳукумати:
— Уйда қолинг! Мана сизга пул!
Россия ҳукумати:
— Уйда қолинг!
Россия халқи:
— Нима? Биз уйда ўтирсак, ким бизни боқади?
Ҳукумати:
— Карантин қоидаларини бузганингиз учун мана сизга жарима варақлари, тўлаб қўйинг!
Америкалик миллиардер Израилдаги машҳур адвокатга СМС хабар ёзибди.
Мени одам ўлдирганликда айблашаяпти. Агар судда ютиб чиқсанг 10 миллион доллар бераман, - деса, 2 минутдан кейин жавоб келибди:
— Учта гувоҳ билан йўлга чиқяпман.
Негр одамдан "Нега бунча қорасан?" деб сўрашса, негр "Тонировка қилинганман" дермиш.
Россияга борган ўзбек йигит йўлни тополмай бир рус кишини тўхтатибди.
Йигит русча гапини тушунтиролмай бир нималар деяётса, ҳалиги киши "Ўзбекча гапиравер" дебди.