Миллатлар ҳақида латифалар

Хитойликлар суратга тушгани суратхонага келишибди. Сураткаш ҳаммасини бир четдан расмга ола туриб, — Ҳаммангизни юзингиз бир хил-ку? Биттангизни расмингизни чиқариб беравераман-да?!, - деб айёрлик қилибди. Хитойликлардан бири, — Буни мени суратим эмас!, - дебди.
Сураткаш:
— Юзингиз шуми?, - деса,
Хитой:
— Ҳа, лекин кўйлак бошқа-ку", - дермиш.
Афанди поездда рус одам билан кетаётган экан. Бир пайт рус киши афандига топишмоқ айтишни таклиф қилибди. Тополмаса, 25 минг беришини айтибди. Афанди рози бўлиб, гап бошлабди.
— Под сталом болтаетса, на букву "Б" начинается, - дебди.
Рус роса уриниб тополмай, 25 мингни бериб, — Жавоби нима? - деса, афанди:
— Ботинка, - дебди ва иккинчи топишмоқни бошлабди:
— Под сталом болтаетса, на букву Е начинается, - дебди.
Рус узоқ ўйланиб, яна 25 мингни бериб, жавобини сўраса, афанди:
— Ещё одна ботинка, - дермиш..
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.
Учта ҳинду гаплашмокда:
Биринчисидан сўрашибди:
— Сени исминг нима?
— Изтопар.
— Нимага изтопар?
— Одам ва ҳайвонларни изидан топганим учун.
Иккинчисидан сўрашибди:
— Сеники нима?
— Учарот.
— Нимага учарот?
— Отдан ҳам тез югурганим учун.
Учинчисидан сўрашибди:
— Сени ўзингни исминг нима?
— Лочинкўз.
— Нега лочинкўз?
— Буни тарихи узун, англияликлар бизга ҳужум қилиб, кўпчилигимизни асирга олиб, қамоққа ташлашди. Орадан бир ҳафта ўтиб, атрофимизда тўсиқ йўқлигини биринчи мен кўргандим. Шунинг учун исмим Лочинкўз.
Бир куни Фурқат деган йигит дўсти Раҳматга дебди:
— Кел, корейсларга ўхшаб исмимизни охирига "ли" қўйиб чақирамиз.
Раҳмат:
— Бўлмайди...
— Нега?
— Мен Раҳматли бўлиб қоламан, - деган экан.
Японлар битта сўкинганда 1 дақиқа минут олдинга ўтиб қоладиган соат ихтиро қилишибди. Текшириш учун соатни япон барига илиб кўришибди. Эртасига қарашса 2 дақиқа олдинлабди. Кейин рус барига илиб кетишибди. Эртасига қарашса, 20 дақиқа олдинга ўтиб қолибди. Охири ўзбек чойхонасига илишибди. Эртасига қарашса, соат йўқ эмиш.
— Соат қани? - дейишса, чойхоначи:
— Э, у соатмиди? Биз қишда вентилятор нимага айланиб турибди деб олиб ташлабмиз...- дермиш.
Қора танли билан оқ танли суҳбатлашмоқда. Қора танли гап бошлабди:
— Мен бир нарсани ҳечам тушунмайман. Туғилганимда танам қора эди. Қора бўлиб вояга етдим. Офтобда тоблансам ҳам рангим ўзгармайди, исиб кетсам ҳам, совуқотсам ҳам қораман. Бетоб бўлганимда ҳам ўша-ўша... бўламан.
Сиз оқ танлилар туғилганингизда рангингиз пушти эди, офтобда тоблансангиз жигарранг, исиб кетсангиз қизариб, совуқотсангиз кўкимтир тусга кирасизлар. Мазангиз қочса, танангиз яшил бўлади, ўлганингиздан кейин кулранг бўлиб қоласизлар...
Шунга қарамай, сизлар безрайиб бизни "ранг-баранг" дейсизлар-а???
Икки тиланчи лўли аёл учрашиб қолишибди:
— Вой дугон бормисан, кўринмайсан?
— Иби ҳой, эшитмадингми қизимни эрга бердим!?
— Сепига нима бердинг?
— Ўзимга тегишли катта кўчани бердим.
— Тутунинг чиқсин сани, энди гадо бўлибсан!
Бир куни икки рус ва ўзимизнинг афанди Ялтада учрашиб қолишибди. Афанди руслардан қайси шаҳардан эканлигини сўрабди.
Руслардан бири:
— Андрей Москвич! – дебди.
Икинчиси:
— Владимир Запорожец, - дебди.
Шунда зийрак афанди:
— Насриддин Нексия, - деган экан.
Бир одам Россияга борибди. Қараса болакайлар русча гаплашиб, ўйнаб юришган экан. Бояги одам қараб туриб:
— Кичкина бўлса-ям, рус тилини билишади-я, - дермиш.