Оила ҳақида латифалар

Хотини Telegram орқали эрига:
— Мен сиздан ҳафа бўлдим, пластикиз билан айлангани кетдим. Сизни деярли кечирдим.
Хотини кўзгу олдида ўзига оро бериб эрига мақтана бошлабди:
— Биласизми? Бугун косметологга боргандим. У мени юзимни 18 ёшли қизникига ўхшатди.
Эри энса қотириб:
— 48 ёшли ажинларинг ҳақида ҳеч нима демадими, - деса, хотини жаҳл билан:
— Йўқ! Сизни сўрамади, - дермиш.
— Ойи, мен кўчани айланиб келаман.
— Ким билан? Қаерга борасан? Қачон келасан?
— Дада, мен кўчани айланиб келаман.
— Яхши.
Ота ўғлига танбеҳ беряпти:
— Вой-бўй, қундалигингни «икки»лар босиб кетибди-ку!
— Да-да!
— Гапирма! Сендай пайтимда «уч» олсам ҳам уялардим. Сен бўлсанг...
— Да-да, дада деяпман!
— Хўш, нима демоқчисан ўзи?
— Ахир бу сизнинг ўқувчилик пайтингиздаги кундалигингиз-ку. Кеча эски китобларингиз орасидан топиб олувдим.
— Дада, сиз қоронғида ҳам ёза оласизми?
— Ўйлайманки, ёза оламан.
— Ундай бўлса, чироқни ўчириб, кундалигимга қўл қўйиб беринг...
— Дада-дада! Арчамиз ёниб кетяпти!
— Ёнмаяпти ўғлим, нур сочиб жилоланяпти.
— Ҳа-а... Дада-дада, пардаларимиз ҳам нур сочиб жилоланяпти!
Ярим кечада ташқарига чиқиб кетган эр, бироздан сўнг шалаббо бўлиб қайтибди.
— Ёмғир ёғяптими? - сўрабди хотини.
— Йўқ. Кучли шамол бўляпти, - дермиш эри.
Она ўғлини кундалигини текшира туриб, мантиқ фанидан "2" баҳо олганини кўриб дебди:
— Яна "2" олибсан. Бу сафар кимни айбламоқчисан?
Бола:
— Билмадим ойижон, мантиқ борасида наслимизни айбласаммикин ёки сизними?
Эри хотинига қутича берибди. Қути устида эса қуйидаги сўзлар ёзилган экан:
"Мен сенга кераклигимнинг 50 та сабаби шу ерда!"
Қути ичидан электр гўшт майдалагичнинг 50 та қисмлари чиқибди. Хотини икки соат ҳаракат қилса ҳам, уни йиға олмабди.
Шунда қути устидаги сўзларнинг асл маъносини тушуниб етибди.
Она қизини уришаяпти:
— Ман санга кечаси кўчада юришга рухсат бермийман. Биласанми сан энди 17 га кирдинг, ман сани ёшингда...
— Билама-а-н ойи, биламан. Сиз мани ёшимда уйда ўтиргансиз, чунки у пайтда ман 5 ойлик чақалоқ бўлганман.