Оила ҳақида латифалар

— Кеча хотиним билан ажрашиб кетишимга сал қолди.
— Нимага сал?
— Жанжал пайтида "бўлди уйга кетаман" деди, лекин кетишидан олдинги пардозини шунчалик узоқ қилдики, қаерга отланганини унутиб ҳам қўйди.
Қиз севган йигитига дебди:
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
— Бизнесимнинг омад калити - юлдузларнинг яхши жойлашганида, - дебди бир бой йигит.
— Қанақа юлдузларнинг жойлашиши? - сўрабди дўстлари хайрон бўлиб...
— Адамнинг елкасидаги юлдузчаларни айтяпман! - деган экан йигит.
Эр:
— Онаси бугун қизимизни боғчага ўзинг ташлаб келақол. 5000 бераман.
Хотин:
— 10000 берсангиз ташлаб келаман.
Қизча:
— Дада, менга 2000 беринг ўзим кетавераман боғчага.
Ўлим тўшагида ётган бой икки ўғлига меъросини тақсимлаб
— Катта ўғлига ўзининг майхонасини, ароқхўр кичик ўғлига эса қолган ҳамма бойлигини қолдиришга қарор қилибди.
Бойни ҳолидан хабар олгани келган дўсти унинг қароридан хабар топгач, дўстига маслаҳат бериб:
— Дўстим, бойлигингни кичик ўғлингга қолдирмоқчимисан? Ахир у ароқхўр бўлса, бир умр йиғган давлатингни олти ойда ичиб тугатади-ку?! – деса,
бой:
— Тўғри. Аммо шаҳарда биттагина майхона бор, у ҳам бўлса катта ўғлимга тегишли бўлади! – деган экан.
Она қизига:
— Қизалоғим, пайпоғингни кийиб ол. Ахир, йўталяпсан.
Қизи:
— Пайпоқда ҳам йўталавераман-ку, ойижон...
Эр жаҳл билан хотинига:
— Нимага шимимни фақат ярмини дазмолладинг? - деса.
Хотини:
— Мен сизга 100 марта айтдим, "дазмолимизни сими калта, бошқа дазмол сотиб олинг деб", - дермиш.
Бир бола отасига мақтаяпти:
— Ада, синфдаги энг ялқов бола энди мен эмасман!
— Нега? Яхши ўқий бошладингми?
— Йўқ, бугун мендан ҳам ялқовроқ бола келди синфимизга!
Хотини хасис эридан сўраяпти:
— Дадаси, бугун овқатга тухумни оқини солайми, сариғиними?
— Бугун байрам, майли бутун солақол!, - дермиш эри.
Бир аёл пул топиб олибди, санайчи деб қўлига тупурса пулга тегиб икки баравар кўпайибди, яна тупурса кўпайиб борармиш. Тупураверибди, тупураверибди. Бир пайт қарс этиб қулоги остига шапалоқ тушибди. Қараса эри ўтирганимиш:
— Ҳамма жойни тупуриб расво қилдинг-ку, уйғон, падаринга лаънат!