Ота-она ҳақида латифалар

Криминалист ота оиласида эгизаклар дунёга келибди.
Қариндошлардан бири эгизакларни отасидан:
— Фарзандларингизни бир-биридан қандай ажратасиз? – деб сўрашса, криминалист ота ишончли жавоб берибди:
— Бармоқ изларидан!
Бир куни ота эрка қизига дебди:
— Бор ҳовлиларни супур.
Қиз:
— Воой, - дебди.
Шунда ота:
— Унда идишларни ювиб қўй.
Қиз:
— Воой
Ота аччиқланиб дебди:
— Яна бир марта вой-войласанг эрга бериб юбораман.
Қиз:
— Вой-вой-вой-вой!
Кичкина бола онасига савол беряпти:
— Нима учун мушугимиз унитаздан сув ичади?
Онаси:
— Унитазда сув тоза, шунинг учун ичади.
Бола ўйланиб туриб:
— Сиз буни қаёқдан биласиз?
Она боласига:
— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,
Боласи:
— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.
Совчиликка келган аёллар қизнинг онасига гапираётганмуш:
— Эшитдик, қизингиз жуда озода, сарамжон, чаққон экан. Қўли ширин пазанда ҳам эмиш. Чевар ҳам экан-а? – дебди.
— Бир оғиз ҳам гапирмас, ҳечам чарчадим демас эмиш – деб давом эттирибди иккинчиси.
Қизни онаси ҳамма гапни эшитиб ўтириб, охири:
— Шундоқ бизни уйимиздан сал нарироқда маиший техника сотадиган дўкон бор. Ўша ердан кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ печи, тикув машинаси, ... Шуларни ҳаммасини сотиб олсангиз, ҳамма ишларингиз осон битади! – дермиш.
Ёш куёвни хотини кўзи ёриш арафасида. Куёв келинни машинада туғруқхонага олиб кетмоқда. Йўлларидан қора мушук ўтиб кетса хотини:
— Вой дадаси, энди мен қоп-қора бола туғаман, шунақа ирим бор, - дебди. Овсар куёв уйига келиб онасига:
— Ойи шу ростми? Йўлимиздан қора мушук ўтганди. Хотиним энди қора бола туғадими? – деса. Буни кузатиб турган дадаси:
— Хотин, сен туғруқхонага кетаётганингда олдингдан эшак ўтмаганмиди? – дермиш.
— Фамилиянгиз нима?
— Со-со-содиқов.
— Нима, дудуқмисиз?
— Йўқ, адам дудуқ бўлганлар. Гувоҳнома ёзган аёл эса ғирт тентак...
Футбол матчида томошабинлардан бири, ёнида ўтирган ёш боладан сўрабди:
— Сен бундай қиммат билет учун пулни қаердан олдинг?
— Дадам олиб берди.
— Даданг қани ўзи?
— Уйда... билетни қидиряптилар.
Бир кун эрталаб қизча дадасидан сўрабди
— Дада асалниям оёғи бўладими?
— Йўқ қизим нимага бунақа деяпсан?
— Кеча кечқурун ойимга "асалим оёғизни кўтаринг" дедизку,- дебди.
Ўғли онасидан сўрабди:
— Ойижон сизни кўзингиз қоронғида кўрадими?
— Йўқ, кўрмайди, нимага сўраяпсан?
— Кеча кечқурун дадамдан соқолингиз ўсибди деганизга, - дебди.