Ота-она ҳақида латифалар

— Ада, Дубайга дам олгани борайлик. Тинч океанидаги оқ айиқларни тамоша қилардик...
— Нима? Кундалигини олиб кел-чи, география фанидан баҳоларингни тамоша қиламиз!
Қизалоқ оилавий фотоальбомни кўриб ўтириб, онасидан сўрабди:
— Ойижон, манави суратда ёнингизда турган келишган, чиройли йигит ким?
Онаси дебди:
— Сени аданг-ку қизим.
Қизалоқ диванда беўхшов, хурпайиб телевизор кўриб ётган адасига қараб:
— Бу ким унда? - дермиш.
Ота ўғлига:
— Ўғлим, мени нега мактаб директори чақиртирди?
Ўғли:
— Кеча мактабда муштлашдим.
Отаси:
— Нима, мени навбатдаги жангни томоша қилишга чақиришдими?
Ота ўғлига:
— Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак.
Ўғли:
— Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.