Ота-она ҳақида латифалар

Ота-оналар мажлисида ўқитувчи шикоят қилибди:
— Ўғлингизни ҳулқи мени анча ташвишга соляпти. Танаффус пайти қизларнинг орқасидан югуришини бир кўрсангиз эди...
Ота:
— Нима қипти? Ахир унинг ёшида ҳамма болалар қизларнинг ортидан югуради, - деса, ўқитувчиси:
— Қўлида катта тош билан югураётганидан ташвишдаман-да, - дермиш.
Онаси қизига дебди:
— Қизим, сени яхши тарбияладик, консерваторияда ўқитдик! Нимага шу такси ҳайдовчисига тегмоқчи бўляпсан?
— Чунки улар ҳурракни ля минорда отадиларда шунга.
— Шикоятингизга тушундим, - деди психиатр беморга.
— Демак, алақ-чалақ тушлар кўрасиз. Сизни қандайдир ёвуз кучлар таъқиб қилади, тутиб олиб уради. Бу ҳам етмагандай бақираётганда уйғониб кетасиз-у бу даҳшатлардан қутуласиз, шундайми?
— Ҳамма гап шунда-да, дўхтир, - деди бемор йиғламсираб. Даҳшат тўхтамайди, давом этади. Уйғонишим билан “ялпайиб ётавермасдан турсангизчи, болани боғчага олиб боришингиз керак!” - деган чинқириқни эшитаман.
Набира бувасига:
— Бобо, 1990-йиллар яхшимиди ёки ҳозирми? – дебди.
Буваси:
— Эҳ болам, ўша пайтлар яхши эди-да албатта. Бувинг ёш ва чиройли эди, - дермиш.
Турмушга чиққан қиз онасига норози бўлиб шикоят қилаётганмиш:
— Ойи, эрим билан ортиқ яшай олмайман!
— Нега?
— Уни тушуна олмаяпман. Ҳар доим тортишамиз, жанжаллашамиз. Эримни камчиликлари жуда кўп!
— Қизим, сен олча ейишни яхши кўрасанми?
— Олча? Ҳа, албатта. Лекин ҳозир буни нима алоқаси бор?
— Олчаларни еганингда ичидаги данакларини чиқариб ташлайсан-ку... Ҳаётда ҳам шундай қилгин. Олчани егин-у, данагини олиб ташлашни ўрган!
Бир куни афанди анҳор ёнидан ўтиб кетаётса, сувга чўкаётган болани кўриб қолибди.
Афанди сувга сакраб, уни қутқариб олиб, уйига олиб борибди.
Болани ташлаб кетаётса, ота-онаси унга раҳмат ҳам айтмабди.
Афанди кўчага чиқса, бир пайт болани отаси орқасидан югуриб чиқибди.
Шунда афанди:
— Майли, қўяверинг, ҳожати йўқ... Мен болангизга чин дилдан ёрдам бердим, - деса, отаси:
— Боламни бошида шапкаси бор эди, қани? – дермиш.
— Дада, нимага ойимга уйлангансиз?
Дадаси ойиси томон ўгирилиб:
— Кўрдингми? Болаям ҳайрон..
Вақт алламаҳал бўлганда дарвозадан кириб келган ўғлини олдидан отаси чиқиб жаҳл билан дебди:
— Қаерларда юрибсан? Соат нечи бўлди?! Юравермайсанми эрталабгача санғиб!!!
Бу гапни эшитган ўғли шу заҳоти чўнтагидан телефонини олиб, кимгадир қўнғироқ қилиб:
— Алло, ўртоқ кетиб қолмадингми? Рухсат олдим. Ҳозир чиқаман, - дебди.
Бир болакайнинг отаси ичиб келибди. У отасига:⠀
— Дада, нега ичасиз? – деса, дадаси:⠀
— Ўғлим сен ҳали бундай нарсаларни тушунмайсан. Катта бўлсанг ичасан.⠀
Орадан йиллар ўтиб ўғли чойни ичиб туриб дадасига қараб дебди:
— Дада, мана мен ҳам ичдим.
Болалигимизда катталар бизга “Катта бўлсанг айтиб бераман” дейишар эди.
Кимгадир бирор нарсани айтиб беришдими катталар?