Ўзбекона ҳақида латифалар

Хотинини устидан кулишни ёқтирадиган эр дўкон кассаси ёнига келгач, қўлидаги 10 кг қўй ёғи ва гўштни кўрсатиб хотинига дебди:
— Бўлди, бас қил! Илтимосларингни бажардим. Мана ёлвориб сўраган нарсаларинг! Шунча олганим етар ахир...!
Шогирд устозидан сўради:
— Устоз, сабр нима?
— Паркентскийдан Ҳамид Олимжон томонга юриш - дебди.
— Ойи, эрим мени хафа қилди... Олдингизга кетяпман!
— Йўқ, қизим. Ёмонлик жазоланиши керак. Шунинг учун мен сизнинг уйингизга кетяпман.
Икки қўшни суҳбатидан:
— Қўшни эрталаб уйингиздан врач чиқиб кетаётган экан, нима тобингиз йўқми?
— Ҳар куни эрталаб уйингиздан битта полковник чиқиб кетади, мен уруш бўлаяпдими деб сўраётганим йўқ-ку!
Хотининга нима совға қилмоқчисан?
— Ўзимга қолса, ҳеч нарса. Хотинимга қолса, бутун "Отчопар" бозорини сўрайди.
Эр-хотин нонутша қилиб ўтиришарди. Бир пайт эри хотинига қараб:
— Асал чой бер, - дебди.
Буни эшитган хотинининг жаҳли чиқиб:
— Қанақа Асал? Мен Нигораман!!! Ким у Асал?, - деб бақира бошлабди.
Эри эса:
— Сен Нигорамас, аҳмоқсан! Сендан асалли чой сўрадим, - дермиш.
Бир одамнинг қўшниси қазо қилибди. Шериги билан қўшнисига қабр ковлагани боришибди. Навбат билан ковлай бошлабди. Охири шериги тушибди-да, ковлаб бўгандан кейин:
— Уф-ф, чарчадим, - деб ўтириб олибди.
— Чиқ! - деса,
— Одам чарчагандан кейин гўрданам чиқгиси келмай қолар экан, - дермиш.
Афандидан бир киши сўради:
— Афанди, киши кўрпада қандай ётса тинч ётади?
— Ҳар кимнинг таъби.
— Мен, қайси томонга ағдарилмай, ҳеч тинчимайман.
— Бўлмаса, гўрга киргунча сабр қил,— деди Афанди.
Кўп қаватли уйларнинг энг юқори қаватида яшайдиган эр-хотинлар урушиб қолишибди. Хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлган эр, уйнинг деразасига чиқибди-да:
— Ҳозир шу ердан ўзимни ташлайман-да, чил-чил бўпкетаман!
Шунда хотини:
— Тўхтанг адаси, - деб ичкарига югуриб кириб кетса, эри хурсанд бўлиб турганакан:
— Мана шу аҳлатларни ҳам пастга ола кетинг, - дебди хотини.
Бир чолни невараси бор экан, исми Диплом экан. Бир кун чолни уйига меҳмон келибди. Чол неварасига:
— Диплом бор чой дамлаб кел, - дебди.
Меҳмон ҳайрон бўлиб чолдан сўрабди:
— Неварангизни исми нимага Диплом?, - деса,
Чол:
— Қизим шаҳарга диплом олиб келаман деб кетиб, шуни етаклаб келди, - дермиш