Ўзбекона ҳақида латифалар

Тренировка залида:
— Қизлар мени орқамдан югуриб юришлари учун "қаерга ишлашим" керак?
— Чўнтакка ишлашингиз керак.
— Қачон туғилгансан Ахмаджон?
— Билмайман устоз. Мен туғилганимда ҳеч ким йўқ эди. "Сут ва овқат музлаткичда. Мен ишга кетдим. Онанг." деган ёзув бор эди холос.
Хотин:
— Бугун оқшом бир умр эсингизда қолишини хоҳлайман!
Эр:
— Нима, бугун оқшомда ойингни уйига кетяпсанми?
ЙПҲ ходими ҳайдовчини тўхтатиб сўрай бошлабди:
— Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Бор, марҳамат.
— Машинани техник кўрик ҳужжати борми?
— Албатта.
— Суғурта полиси?
— Бор.
— Аптечка?
— Бор.
— Ўт ўчиргич?
— Бор.
— Машинангизда радио приёмник борми?
— Бор. Нега?
— Мусиқани шўхидан қўйинг!
— Нега ахир. Ҳамма нарсангиз бор экан. Ҳозир рақсга тушаман пул қистирарсиз ҳеч бўлмаса...!
Армияда командир аскарга казармани деразаларини бўя деб краска берса, икки соатдан кейин аскар қайтиб келиб, - "Ўртоқ командир, деразани ромларини ҳам бўяш керакми?" дермиш.
Иккита синфдош:
— Чанқадим, сув ичиб келаман.
— Мен учун ҳам ичиб кел.
Бироздан сўнг:
— Ичиб келдим.
— Мен учун ҳам ичдингми?
— Ўзим учун сувни жўмракдан, сен учун ариқдан ичдим...
Уйлари сув тошқинида ҳаробага айланган аҳолини кўнглини кўтариш учун ҳокимият вакиллари гуруҳ-гуруҳ бўлиб бориб, уларни тез-тез томоша қилиб келишарди.
Эрталаб соат 4.00да уйга қайтиб келган эр секин ётоқхонага кириб ётмоқчи бўлиб турса, хотини уйғониб кетибди.
— Нега бунча эрта туряпсиз? - дебди.
Эр:
— Ош бориди наҳорда, - дебди-да, туриб кийиниб чиқиб кетган экан.
Материал сотадиган йигит уйланиб, икки ҳафтадан кейин бозорга олиб чиқиб сотадиган материали қолмабди.
Иккита эркак киши нариги дунёда учрашиб қолибди.
— Сен нимадан ўлгансан? - дебди бири.
— Мен музлаб қолганман, - дебди.
— Сен-чи? - дебди.
— Хурсандчиликдан юрагим ёрилиб кетган, - дебди.
— Қанақа қилиб? - дебди.
— Бир куни командировкага кетдим дедим-да, кечқурун тўсатдан уйга қайтиб келдим. Хотинимни текшираман деб югуриб уйга кирдим. Ҳаммомга қарадим. Шкаф ичини текширдим. Ҳеч ким йўқлигини кўриб хурсандчиликдан юрагим ёрилиб ўлиб кетдим, - дебди.
Шунда шериги:
— Ўшанда музлаткични очиб кўрганингда, ҳозир иккаламизам тирик юрардик, - деган экан.