Пул-бойлик ҳақида латифалар

уйга ширакайф аҳволда келган эр хотинига:
— Пул олиб чиқ! Такси кутиб турибди, - дебди.
Хотини:
— Ким ароқ олиб берди? Уйга келишга ҳам бермадими? - деса, эри:
— Нега бермас экан. Уйга ҳам берди, - деб кастюмини ичидан бир шиша ароқ чиқарибди.

Эр-хотин кўчада айланиб юришган экан, олдидан безорилар чиқибди:
— Қимматли нарсаларингни бер! - дебди безорилар.
Хотин эрига ёлворибди:
— Илтимос, мени бериб юборманг!
Эри:
— Жиннимисан?! Қимматли деяпти!

Телефонимга СМС келди.
"Қарзларингни қайтар! Акс ҳолда севган қизингни бошқа қайтиб кўрмайсан.
Ўқиб ҳайрон қолдим. Бўйнимдаги шунча катта қарзларим бунчалик кўп қувонч олиб келади деб ўйламагандим.

Тушимда дўстим мендан қарз сўради.
Бермаслик учун уйғониб кетдим.

Бир киши ўғли 18 ёшга киргунча алимент тўлабди.
Ўғли 18 га тўлган куни уни чақириб:
— Бориб онангга айт! Энди алимент олиб бўпти мендан. Шу гапни эшитганда онангни юзини бир кўрай! - дебди.
Бола онасига келиб гапни айтибди. Онаси:
— Ҳозир бориб адангга айт. 18 йилдан бери аниқ ўзини ўғлига алимент тўлабдимикан? Шу гапни айтганингда адангни юзини бир кўрай! - деган экан.
Мен бир умр аёлимни ишлаб пул топишига қарши бўлганман.
Шунинг учун ҳам биз камбағалмиз.
— Кечирасиз, шу яқин-атрофда милицияни кўрмадингизми?
— Йўқ, кўрмадим.
— Унда ҳамёнингни бер овсар!
Мени укам пул топишни йўлини катталардан яхшироқ билади.
Мактабда олган ҳар бир "5" баҳосига адам 10 минг сўмдан берадилар.
Ўша 10 минг сўмдан 5 мингини устозига берса, устози яна "5" баҳо қўйиб беради.
Қарабсизки, укамга ўз-ўзидан пул келиб тураверади-да!
Қорбобо:
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
Фирибгарлар пластик картамдаги пулларимни ўғирлаб олмасликлари учун ойлик маошимни бир кунда ишлатиб ташлаяпман. Ажаб бўпти ўғрилар!