Пул-бойлик ҳақида латифалар

Она кўчада юришни яхши кўрадиган ўғлига дебди:
— Қаерга кетаётганингни айтиб кет! Қаердан қидиришни билайлик!!!
Ўғли:
— Ойи мен 1 та ипотека ва 3 та кредит олганман. Ерни тагидан бўлса ҳам топиб олишади, хавотирланманг!

— Дўстим, оғзимдаги ҳамма 32 та тишимга тилла қўйдирдим. Энди тишимни эҳтиёт қилишим, оғзимда ёнғоқ чақмаслигим керак...!
— Менимча сен энди шунча тилла тиш билан ўзингни эҳтиёт қилишинг керак.

— Мана сизни маошингиз, - деди иш берувчи.
— Маошимни кўтаришни иложи борми? - дебди ишчи.
Иш берувчи пулни ушлаб турган қўлини тепага кўтариб:
— Шунча кўтарсам бўладими? - дермиш.
— Қизингни турмушга берибсан, куёвинг қалай экан?
— Жуда яхши чиқди куёвим, кўз тегмасин. Қизимга тилла тақинчоқлар, кўйлаклар олиб беряпти!
— Ўғлингни ҳам уйлантирибсан деб эшитдим, келининг-чи, у ҳам яхшими?
— Қуриб кетсин! Келин эмас, балони ўзгинаси! Бир қарасанг тилла олиб беринг деб харҳаша қилади, бир қарасанг кийим сўрайди...!
Икки талаба суҳбатидан:
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.

Бир болакай шимини кийибди-ю, тугмачасини тақиш эсидан чиқиб қолибди.
Адаси буни кўриб дебди:
— Ўғлим, дўкон очиқ қолибди-ку!
Ўғли бўлса:
— Дўкон очиқ бўлса, музқаймоқ олиб беринг! – дебди.

— Сен доим шунақа жиддиймисан?
— Йўқ! кулгули томонларим ҳам бор.
— Ниманг кулгили?
— Ойлик маошим.

Раққосага "қистириш" учун пули бўлмаган одам "Раҳмат" деб турса ҳам бўладими?
— Товламачи, фирибгар одамни ажрата оласанми?
— Билмайман, қандай қилиб?
— 100 минг берсанг айтаман.
— 100 минг?! Бермайман!
— Ажрата олар экансан-ку!
— Доктор, давоси йўқ қандай дардга чалинибман?
— Пулсизлик дарди...