Пул-бойлик ҳақида латифалар

Доктор қабулида:
— Доктор айтинг-чи, шу гап ростми? Соғлиқни ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмас экан?!
— Ким айтди сизга бу аҳмоқона гапни?

Лўлилар кафтингизни очиб ичида пул кўрса, бўлди!
Ҳаётингиз фақат бахтдан иборат бўлишини айтиб беришади.

— Пулни қайси ҳайвонга ўхшатасан?
— Келишини тошбақага ўхшатаман. Кетишини қуёнга ўхшатаман.
— Қайси рангни ёқтирасан?
— Жигар рангни.
— Ахир жигар ранг тушкунлик келтириб чиқаради-ку.
— Жигар рангдаги 100 минг сўмлик менга ҳечам тушкунлик келтирмайди.
Кредит - пиёлага қуйилган чойга ўхшайди.
Аввал қайноққина бўлади. Одамга ёқади. Кейин муздек бўлади. Ичган сари музлатади.
Қимматбаҳо мўйнали пальто сотиб олган аёл сотувчидан сўраяпти:
— Бир нарса илтимос қилсам майлими? Пальтони уйга элтиб беришганда, меникига киришдан олдин “адашиб” қўшнимнинг эшигини тақиллатишларини хоҳлардим.
— Ўртоқ, 10 минг қарз бериб тур!
— Майли. Пулни нима қиласан?
— Ойимга совға оламан.
— Мана 10 минг. Кейинги ойда 20 минг қилиб қайтарасан. Қийналиб қолмайсанми?
— Йўқ, майли.
— Бу ойда 10 мингини тўласанг, кейинги ойда 10 минг қолади.
— Мана 10 минг, ол! Энди нима қиламан?! Ойимга совға олишга пулим йўқ. Буни устига қарзим ҳам бор.
Тиланчи:
— Садақа беринг...
Бир киши:
—Пулим йўқ эди...
Тиланчи:
—Ишлаш керак биродар!
Афандини тоби қочибди. Лекин табибга тўлашга пули ҳам йўқ экан.
Табибни олдига келиб:
— Айтинг-чи, сиз шамоллаб қолсангиз қандай тузаласиз? - дебди.
Табиб даволаниш сирини ипидан игнасигача айтиб берибди.
Афанди табибни гапини диққат билан эшитгач, "Раҳмат" деб чиқиб кетибди.
Қўлларни 20 сония эмас, 20 дақиқа ювиш керак.
Ҳурмат билан "Сувсоз" ОАЖ.