Пул-бойлик ҳақида латифалар
— Бензинни нарҳини кўрдингми?
— Ҳа, ҳозирча кўриш текинлигидан ҳурсандман...
Харидор дўконга келиб, мана бу пулть қанчадан? - деса - сотувчи:
— 10 минг, - дебди.
Харидор:
— Намунча қиммат? - деса, cотувчи:
— Ҳозир бизда акция кетябди. Биттасини 20 минга олсангиз, иккинчисни текинга берамиз дебди.
Харидор:
— Зўрку биттаси текин эканда депти !
— Доктор, шу еримни ушласам оғрияпти, - деса, доктор:
— Ушламанг, оғримайди! Сиздан 50 минг сўм, - дебди.
Қарасам йўл четида ЙПҲ ходими турибди. Ёнга бориб:
— 100 минг сўмга майдангиз йўқми? - десам, у:
— Йўқ, ҳали тушмади! Ҳозиргина келиб турибман ўзи! - дейди.
— Укам, бўлди қилсанг-чи! Пулим бўлиши билан сендан олган қарзларимни қайтараман!
Ҳозир озиқ-овқатларни нарх-навосини кўриб, қорним очмаганини тушуняпман.
— Кеча уйингизга совчи юборсам, аниқ жавоб айтмабсиз?!
Қиз:
— Ахир юборган совчиларингиз сизни қанча маош олишингизни аниқ айтишмади-ку!?
Ривожланган мамлакатлар коррупцияга қарши курашнинг иккита усулини таклиф қилишади:
Биринчиси, Швейцария усули. Раҳбарлик лавозимлари муддатини қисқартириш. Шунда коррупцияга улгурмайди.
Иккинчиси, Корея усули. Умрни қисқартириш. Агарда мабодо коррупцияга улгурган бўлса...!
— Чарчадим ойижон...
— Wi-Fi га пул тўлашдан мен ҳам чарчадим...
— Қайси идишларни ювишим керак?
— Сиз яқинда ремонт қилган эдингиз. Қанча гулқоғоз сотиб олгансиз?
— Олти ўрам гулқоғоз сотиб олганман, - дебди қўшниси.
У киши ҳам бозордан олтита гулқоғоз сотиб олибди.
Таъмирлаш ишларини тугатиб бўлгач қараса, 2 та ўрам гулқоғоз ортиб қолибди.
Қўшнисини эшигини тақиллатибди.
— Қанақа одамсиз?! Ростини айтсангиз бўлмасмиди!? 2 та ўрам гулқоғоз ортиб қолди-ку, - деса, қўшниси:
— Менда ҳам 2 та ўрам ортиб қолди. Сиз мендан қанча гулқоғоз ишлатдингиз деб эмас, қанча сотиб олган эдингиз деб сўрадингиз-ку!