Қора-юмор ҳақида латифалар

Бизни шаҳаримизда қоидалар жуда оддий.
Ёғингарчилик бошландими? Демак, кўчаларга асфальт қилинади.
Асфальт қилиндими? Демак сув қувурлари алмаштирилади.
Ҳозир узоқ қишлоқлар яшайдиган аёлларда ҳам кир машина бор. Лекин кирни қўлда ювишади.
Нимага дейсизми? Чунки электр йўқ!
Эшкакчилар ўртасида мусобақа ўтказилди. Ҳар бир қайиқ 9 кишини кўтара олар эди. Япония эшкакчилари ғолиб бўлибди. Бизникилар эса энг охирги.
Натижа таҳлилига кўра японлар қайиғида 1 та бошлиқ ва 8 та эшкакчи бор экан.
Бизникилар гуруҳда эса 1 та умумий бошлиқ, 3 та ўринбосар, 4 та бўлим мудири ва 1 та эшкакчи бор эди. Бизникилар дарров мағлубият сабабини аниқлашди. Эшкакчи айбдор! У ишдан кетибди.
Кириш имтиҳонлари, охирги босқич.
— Билет тортинг!
— Савол: Коррупцияга қарши кураш агентлиги...
— Хўш жавоб борми?
— Тайёрланмаган эдим...
— Майли борақолинг, баҳоингиз 4!
— Раҳмат ада!
Матиз автомобилини орқасидан катта тезликда келиб урган Малибу 2 ни ёнига ГАИ ходими келиб қараса, ойналари қорайтирилган Малибу 2 ни ичида шаҳар судьяси ўтирган экан. ГАИ секингина Матизни ёнига бориб "Ҳурматли ҳайдовчи! Сиз Малибу 2 автомобилини катта тезликда қувиб ўтиб, уни олд тарафига урдингиз! Ҳужжатларни тақдим этинг!" - дермиш.

Қамоқдан чиқиб кетилган собиқ маҳбусдан сўрашибди:
— Сизни нимага қамашган эди?
— Пора берганим учун.
— Қамоқдан қандай қилиб чиқдингиз?
— Қамоққа қандай тушган бўлсам, шундай қилиб чиқдим.

Олтин балиқни тутиб олган чолга балиқ дебди:
— Тила тилагингни!
Чол дебди:
— Заводдан машинам тезроқ чиқақолса, навбатим келақолса дегандим...
Балиқ чолга қараб туриб:
— Отахон, бунчалик узоқ умр беролмиман сизга! - деган экан.
Авваллари ойлик маошимни олгач, сайёҳатга чиқишимни ўйласам, нима учун ишлаётганимни тушунардим.
Ҳозир озиқ-овқатларни нарх-навосини кўриб, қорним очмаганини тушуняпман.
"Биз яхшироқ яшашни бошладик!" деди амалдорлар.
"Аввал ҳам ёмон яшамагансизлар!" деди халқ.
Ўзинг депутат бўлмагунча, депутатлар ҳеч қандай иш қилмайди деб ўйлайверасан.
Депутат бўлгач эса, нима иш қилаётганингни билмайсан.