Қора-юмор ҳақида латифалар

Эр эрталаб уйқудан уйғониб, "Хотин!", - деб чақирса, хотини югуриб кириб:
— Турдингизми азизим? – деса, эри жилмайиб:
— Ҳа, турдим балиқчам! Нонуштани тайёрланг! - дебди.
Хотини ҳам жилмайиб:
— Ҳўп бўлди айиқ полвоним, - деб чиқиб кетаётса, эри ўзига-ўзи пичирлаб: "Нима бало у ҳам мени исмимни эсидан чиқариб қўйдимикин”, - дермиш.
— Болажонлар, ким ўзини аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйласа ўрнидан турсин! – дебди. Синфда анча вақт жимликдан сўнг бир бола ўрнидан турганмиш.
Ўқитувчи:
— Ҳўш, сен ўзингни аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйлайсанми? – деса, бола:
— Йўқ устоз! Бир ўзингиз турганингизга ҳижолат бўлдим. Сизга далда бериш учун турдим! – дермиш.
Бой амалдорнинг ўғли машинасида 2 кишини уриб юборибди. Бири машинанинг олд ойнасига урилибди. Иккинчиси эса йўл четидаги ариқ ичига тушиб кетибди.
Суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилаётганмиш:
“Биринчи пиёда машинанинг олд ойнасини синдиргани учун 2 йилга, иккинчи пиёда воқеа жойидан яширингани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилсин!”
5 ёшли болакай кўчага ўйнагани чиқиб кетаётиб, 87 га кирган бувасига дебди:
— Буважон, тишларингиз борми?
Буваси:
— Вой, менда тиш қолибдими?! – дебди.
Болакай хурсанд бўлиб:
— Унда мана бу кулчамни ушлаб туринг. Мен кўчада бироз ўйнаб келаман, - деган экан.
Бир талаба йигитга ҳар куни автобусда қари кампир ерёнғоқ берар экан.
Охири йигит сўрабди:
— Нега ҳар куни мени ерёнғоқ билан сийлайсиз? Атайлаб мени деб сотиб оласизми?
Кампир жавоб берибди:
— Йўқ. Мен ҳар куни Сникерс ейман. Шоколадни ичидан чиқган ёнғоқларни тишим йўқлиги учун оғзимда у ёққа, бу ёққа оламан-да, чайнаб ютолмайман. Кейин шуларни сенга илинаман-да болажоним.
Google да сўзларни таржима қилиб ўтиргандим, “Қайнона” деб ёзсам, “Илон” деб таржима қилиб берди.
Интернетга ҳам ишонч қолмабди!
Меҳмонхонада дам олаётган киши навбатчига қўнғироқ қилибди:
— Мен хотиним билан хонада уришиб қолдик. У ўзини деразадан пастга ташламоқчи...
Навбатчи:
— Бу мутлақо шахсий масала! Бизга умуман алоқаси йўқ!
— Минг лаънат, алоқаси йўқ эмиш. Нимага хонани деразалари очилмаяпти ахир!?
Ўрмонда маймун югуриб кетаётиб бақирармиш “Нархлар яна ошибди, нарх-наво кўтарилибди...”. Олдидан бўри чиқиб сўрабди:
— Нега бақиряпсан?
— Нархлар ошибди, эшитдингизми? – дебди маймун.
— Нима бўпти? Менга нима?! Аввал гўшт еб юрганман, бундан кейин ҳам еявераман! – дебди бўри бепарво.
Маймун яна йўлида югуришда давом этибди, “Нархлар ошиб кетибди...!”
Уни олдидан тулки чиқибди.
— Нима деяпсан?
— Ҳамма нарса ошиб кетибди...
Тулки ҳам парво қилмай:
— Менга умуман фарқи йўқ! Аввал мўйна кийиб юрганман, бундан кейин ҳам мўйнада юраман! – деб жавоб берибди.
Шунда маймун ўйлаб туриб:
— Ростан ҳам, менга-ям фарқи йўқ-ку! Аввал қандай ялонғоч юрган бўлсам, бундан кейин ҳам шундай юравераман, - дермиш.
Узоқ вақт кўрмаган дугонамни учратиб қолдим.
— Қалайсан? Вой, намунча семириб кетдинг? – десам, дугонам:
— Ахир мен 2та фарзандли бўлдим, - деди. Шунда:
— Нима сен уларни еб қўйдингми? – деб юборибман.
Йигит қизга дебди:
— Қалайсан?
Қиз:
— Яхши, дуоларингиз билан юрибман...
Йигит:
— Мени дуоларим билан бу пайтгача юрмаслигинг керак эди, - дермиш.