Қора-юмор ҳақида латифалар

Эркакшунос олимлардан бири узоқ йиллик илмий тажрибаларидан сўнг, эркакларга қуйидагича таъриф беради:
— Эркакларни ер шарининг ҳамма ерида учратиш мумкин;
— Улар сут эмувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан, уйланиш орқали кўпайишади;
— Ичмаса одамларга деярлик хужум қилмайди;
— Гўшт, тухум, колбаса, ўпка, жигар, буйрак, калла почани севиб истеъмол қилишади. Баъзан хотинлари пиширган нарсалар билан ҳам озиқланадилар;
— Феъли ўзгарувчан бўлиб, неча йил умр кўриши хотинига боғлиқ;
— Энг катта хатоси, хотини борлигидадир;
— Эркаклар асосан 4 турга бўлинади: семиз, ориқ, узун ва калта.
— Улар соатига 20-25 км тезликда ҳаракатланадилар. Ичиб олганда эса соатига 50 см тезлик билан юрадилар;
— 20 ёшгача бўрига, 35 ёшгача йўлбарсга, 40 ёшгача шерга, 50 ёшгача айиққа, ундан кейин эса, мусичага ўхшаб қолишади...
Энг асосийси:
... Табиатда унинг ягона кушандаси - хотинидир. Хотинини кўрганида ташқи кўринишида қизариш, қалтираш, тил айланмай қолиши, нафас сиқиши ва телефонидаги смсларни ўчиришга уриниш каби салбий ҳолатлар кузатилади.
Қабристон гўркови спорт жиҳозлари дўконига қўнғироқ қилиб:
— Алло, бу ҳафта нечта мотоцикл сотдингиз?
— Бешта!
— Демак, яна биттаси қаердадир санғиб юрибди...
ГАИ ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, баённома ёзишмокда.
Майор:
— Йўл кенглиги - 6 метр, ўнг тарафда чуқур ариқ бор. Оқ рангли Матиз 30-35 ёшлар чамаси эркак кишини уриб юборган. Машина дарахтга олди билан урилган.
Сержант:
— Ёздим.
Майор:
— Ўша эркак кишининг танаси бошсиз ҳолда ариқ ичида. Калласи эса асфальт четида.
Сержант:
— Ўртоқ сержант. "Аспалт" деб ёзиладими? ёки "Асфальт" дебми?
Майор бироз ўйланиб, каллани бир тепиб ариққа тушириб юборибди-да, — Майли каллани ҳам ариқ ичида деб ёзақол, - дебди.
Бир аёл эри билан қўрқинчли фильм кўриб ўтиришса, бирданига экранда даҳшатли маҳлуқ пайдо бўлса, аёл қўрққанидан:
— Вой, ойижон!!! - деб бақириб юборса, эри:
— Ҳа, дарров танидингми? - дермиш.
Аёл эри билан кўчада кетаётса, бирдан қаттиқ шамол туриб, аёлнинг сочларини тўзғитиб юборибди.
— Вой худойим-ей! Сочларим тўзғиб кетди. Жуда бадбашара кўриняпманми? - деб сўрабди аёл эридан.
— Йўқ, ҳар доимгидексан... - деган экан эри.
Бир куни афанди фарзандли бўлибди. Орадан бир йил ўтибди фарзанди биринчи айтган сўзи "Товуқ" бўлибди. Ўша куни товуқ ўлиб қолибди. Кейин "Сигир" деса, у ҳам эртасига ўлиб қолибди.
Афанди ўғлига:
— Ўғлим "Дада" демагин, илтимос, - дебди.
2 кун ўтиб, боласи "Дада" деган экан афанди уйига кириб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Бир кун ўтармиш, ўлмасмиш. 2 кун ўтармиш, ўлмасмиш.
Учинчи кунига хотини кириб:
— Чиқинг адаси. Қўшнимиз Қўчқор ака ўлиб қолибдилар, - деган экан.
Стоматолог қабулхонаси. Ичкаридан бақирган, "дод-вой" овозлари эшитилиб, хонадан бир одам чиқиб келибди.
Бошқа беморлар:
— Қаттиқ оғритарканми?, - деб сўрашса,
Ҳалиги одам оғзидан иккита узилган бармоқни олиб ташлаб:
— Билмиман, мен бақирмадим, - дермиш.
Тиббий кўрикдан ўтаётиб, пешобимни Fanta ни идишида олиб борибман...
Лабараториядаги қизлар бўлса менга қараб:
— Вой нима қилардингиз овора бўлиб, раҳмат, - деб юборишди.
— Менга неча ёш берасиз, қани, топинг-чи.
— Бир нима дейишга ҳайронман.
— Ўзим ёрдамлашаман. Қизим боғчага боради.
— Қизингиз боғча мудирасими?
Домла талабаларга деди:
— Ким ўзини аҳмоқман деса ўрнидан турсин.
Ҳеч ким ўрнидан турмаганидан кейин анча вақт ўтиб Турдиев секин турди.
Шунда домла:
— Ҳа Турдиев, тик турдинг, аҳмоқмисан?
— Йўқ домла. Битта ўзингиз турганингиз учун менга ноқулай бўлди...