Қора-юмор ҳақида латифалар

Эр-хотин дам олгани сайёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин хотинини чақиришини айтиб жўнаб кетибди. Бориб жойлашиб олибди-да, интернетдан хотинига хат ёзварибди. Лекин эри ёзган хат янглишиб, ҳозиргина эрини кўмиб кеган хотиннинг почтасига келиб тушибди.
Азадор аёл чалғиш учун почтасига кириб хатни ўқибди-ю, ҳушидан кетиб йиқилибди. Мониторда эса қуйидаги матн турарди:
"Салом азизам! Менсиз зерикиб қолмадинми? Келиб жойлашиб олдим. Бу ерда интернет жуда яхши ишлар экан. Шароитлар зўр! Лекин сенсиз татимаяпти. Сенга ҳам жой буюртириб қўйдим. Тезроқ келақол!”.
Хирургия бўлимида операция кетяпти. Шу пайт чироқ ўчиб қолибди. Бироздан сўнг чироқ ёнганида қарашса бемор йўқ эмиш. Асисентлар ғала-ғовур кўтара бошлабди. Хирург эса хотиржам ҳолда:
— Бўлди тинчланинглар. Биринчидан, бемор наркозда узоққа боролмайди, иккинчидан, жигари мени қўлимда қолди, - дермиш.
— Эшитишимча, сиз циркда шерларни ўйнатар экансиз. Бир нарсага ҳайронман. Сиз кичкинагина, нимжон, озғин бўлсангиз, нега шерлар сизни еб қўймайди?
— Ҳа, ҳамма гап шунда-да! Улар мени семиришимни кутишяпти!
Хотинининг "Бўлди, мен уйдан кетаман" деган гапига ҳамма эркаклар ҳар-хил жавоб қайтаришаркан.
Янги уйланганлар: "Йўқ, ундай қилма! Кечир..." дейишади.
Тажрибалилар: Хотиржам туриб, хотинининг барча гапларини эшитади.
Ўта тажрибалилар: Хафа, тушкун ҳолатда: "Сен фақат ваъда беришни биласан...!" дейишади.
Жиноятда гумонланувчи шахснинг ёнига адвокати келиб дебди:
— Сенга иккита янгилигим бор. Биттаси-яхши, биттаси-ёмон!
— Ёмонидан бошланг, - дебди гумондор.
— Жиноят содир бўлган жойдан топилган қон излари сеники экан.
— Яхшиси-чи?
— Қонинг тоза, гемоглабининг баланд экан.
Божалар суҳбати:
— Божа, сизга битта яхши, битта ёмон хабарим бор. Қайси биридан бошлай?
— Яхшисидан.
— Мени табрикланг! Қайнонамиз ўн кун бизникида туриб, ваниҳоят бугун кетяпти...
— Зўр-ку! Ёмони-чи?
— Энди ўн кун сизларникида туриб, кейин уйига қайтмоқчи.
Икки дўст учрашиб қолишибди. Бири иккинчисидан сўрабди:
—Ўртоқ, охирги марта қачон чўмилдинг?
Дўсти жавоб берибди:
— Икки йилча бўлди шекилли.
— Ҳа яхши...
— Ўзинг-чи, қачон чўмилдинг?
— Мен охирги марта олти ой олдин бассейнга боргандим.
— Балиқ бўлиб кет-ей, ўртоқ!
Кўчада учта одам кетаётган экан. Бири кўр, иккинчиси чўлоқ, учинчиси кал экан. Ёнидан катта тезликда машина ўтиб кетса кўр дебди:
— Машинани рақамини ёзиб олдим!
Чўлоқ дебди:
— Шу машинага етиб олайми?!
Кал бўлса жаҳл билан:
— Чиройли соч турмагимни бузиб юборди, - деган экан.
— Амаки, авваллари ширин сут олиб келардингиз, нега олиб келмаяпсиз?
— Эшагим сут бермай қўйди, бачам...
Агарда эрингиз йиртиқ ёки ҳар хил рангдаги носки кийиб юришдан уялмаса, билингки у оёқ кийимини фақатгина ўз уйида ечади...