Қора-юмор ҳақида латифалар

Кутубхонада:
— Ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги китоблар қаерда?
— Чапдаги учинчи жавонда.
— Ахир у ер бўм-бўшку?
— Бу жойдан китоб олганларнинг бирортаси ҳам қайтаришмайди-да.
Бир қиз врач ёнига келиб:
— Доктор, гўзаллик ҳам бир дард эмиш. Шу ростми?
Врач:
— Хотиржам бўлаверинг. Сиз соппа-соғсиз!
Қулоқлари кар бўлган хирург наркоздан умуман фойдаланмас экан.
Икки дугона суҳбатидан.
— Эримнинг омади юришгани-юришган. Кечагина ҳаётини суғурта қилдирган эди. Бугун бошига ғишт тушиб касалхонада беҳуш ётибди...
Хотин эрига:
— Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик.
— Эсиздами ўзи а?
Эр:
— Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг?
Хотин:
— Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди.
Эр:
— Унга бу ҳам кам...
Оғир бемор:
— Доктор, яна қанча яшайман? - деб сўрабди.
Доктор:
— Ҳавотир олманг! Узоқ йиллар яшайсиз, яқинларингиз хотирасида.
Қиш, изғирин совуқ экан. Кўчада иккита эшак кетаётса, ёнидан калта юбка кийган бир қиз ўтиб кетибди.
Шунда биринчи эшшак иккинчисига қараб:
— Қара, биздан ҳам териси қалин жониворлар бор экан-а? - дермиш.
Ўн ёшли бола отасидан сўрабди:
— Ада, нега бу колбасани номи "Докторский"? Нима, уни фақат докторлар ейдими?
Отаси:
— Йўқ ўғлим! Бу колбасани еб бўлгач, тўғри докторга боравериш кераклигини билдиради...
Икки овчи ўрмондан чиқиб келаётишса, улардан биттаси тўсатдан йиқилиб тушибди. У нафас олмаётган, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол “тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди:
— Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?
Нариги тарафда оператор жавоб берибди:
— Ўзингизни босинг! Сизга ёрдам берамиз! Аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб бўлдими?
Бир неча сония жимликдан сўнг ов милтиғининг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга:
— Ўлганлиги аниқ. Текширдим. Хўш, энди нима қилай?
Бир жойда ишлайдиган иккита одам ароқ бутилкаларини кетма-кет бўшатиб, росса кайфлари ошиб суҳбатлари қизиб кетибди ва ичидаги сирларини ошкор қилишга тушибдилар:
— Ие, сенмидинг? Билмаган эканман!
— Ўтган йили таътилга чиқиб, санаторийга сен оламан деган йўлланмани мен илиб кетдим.
— Ие, шунақами, ким илиб кетди деган эдим-а!?
— Шунақа ишлар...! Сени 3-4 марта доғда қолдирганман! Охирги олган хайфсанингга ҳам мен сабабчи!
— Бўлмасам сен ҳам эшит! Эсингдами 2 йил олдин ўғиллик бўлган эдинг. Шуни сабабчиси менман! Кўрдингми, мен ҳам қараб турганим йўқ жавобини қайтардим!