Қора-юмор ҳақида латифалар

— Сиз жудаям жозибалисиз.
— Афсус, сиз ҳақингизда бундай дея олмайман.
— Унда менга ўхшаб алданг.
Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиётган бир йигит ўқитувчига савол берибди:
— Қизил чироқда чорраҳани кесиб ўтса бўладими?
Ўқитувчи ҳам чарчаб, асаби бузилиб турган экан:
— Ҳа бўлади. Фақат иккала қўлингни кўтариб ўтишинг керак, - дебди.
— Нега айнан қўлни кўтариш керак, - деса, ўқитувчиси:
— Ўлганингдан кейин ечинтириш осон бўлиши учун, - дермиш.
Бир одам докторга келиб, шикоят қилибди:
— Биласизми, мен эшакдек ишлайман, итдек чарчайман, лекин мушукчалик ҳам овқат емайман. Нима қилай, айтинг...!
— Мен ҳайвонлар доктори эмасман, одамларни даъволайман! Сиз ветеринарга борганингиз маъқул!
— Кеча янги телефон сотиб олгандим. Камерасида нуқул маҳлуқни расми кўриняпти.
— "Олди камера" режимини ўчириб қўйгин-да...
Бир қиз кўчада кетаётса, ўғри қизни бир қўлини кесиб кетибди. Милиция ходими киздан:
— Нега бир қўлизни кесиб кетишди?
Қиз:
— Қўлимда тилла узук ва тилла браслет бор эдида.
Милиция:
— Нега бақирмадиз? Одамларни ёрдамга чақирмадиз?
Қиз:
— Бари тишларим тиллодан, бошимни олиб кетишса, ўлайми? - дермиш.
— Холажон, менга берган совғангиз учун раҳмат.
— Арзимайди.
— Арзимаслиги тўғрику-я, ойим шундай деб айт дедилар-да.
Йигит қизга дебди:
— Сенга бир таклифим бор.
Ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетган қиз шоша-пиша йигитга термулиб:
— Айтинг, кўп куттирманг! - деса, йигит:
— Мени тинч қўйгин-а!!! - деган экан.
Ҳар куни бир киши бозорда редиска сотадиган кампирга 1000 сўм бериб, редиска олмасдан кетаркан.
Бир куни ҳалиги одам яна 1000 сўм бериб, кетаётса, кампир уни қўлидан шартта ушлабди. Шунда киши:
— Ҳойнахой холажон бу сафар редиска олмаслигимни сабабини сўрамоқчи бўлсангиз керак?! - деса, кампир:
— Редиска оласанми-йўқми бу мени қизиқтирмайди. Редиска 1500 бўлди! - дермиш.
Бир қўли йўқ ногирон тушкунликдан йиғлаб ўтирган экан, нарирокда иккала қўлидан ҳам маҳрум бўлган бир одам тинмай рақсга тушаётган эмиш. Бир қўллик ногирон яқинроқ келиб, сўрабди:
— Менинг бир қўлим йўқлигидан худога нолиб ўтирсам-у, сен иккала қўлинг бўлмаса ҳам ҳадеб рақсга тушасан?
Икки қўли йўқ дебди:
— Кўп гапирмасдан елкамни қашиб қўйсанг-чи...?! Боядан бери қийналиб кетдим...
Эр оғир аҳволда ётибди. Зўрға кўзини очиб, тепасида ўтирган хотинидан сўради:
— Жоним, мен оламдан ўтсам, йиғлайсанми?
— Уфф, жанозадан олдин атайин кайфиятимни бузмоқчимисиз?!