Қора-юмор ҳақида латифалар
— Ие, газ келадими?
— Йўқ, баҳор келади.
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!
— Чунки Хитойда бунинг учун бюджетдан пул эмас ўқ-дори ажратишади.
— Нимага сен беморларингдан қандай машинаси борлигини сўраяпсан? Буни касалликка нима алоқаси бор?
— Эҳ дўстим, шунга қараб беморимдан қанча пул олишни мўлжаллайман-да!
— Ёшим ҳам бир жойга бориб қолди-ю, жуда ҳаётга интилишим катта. Узоқроқ умр кўргим, бир нималар қилгим келади. Нима қилсам экан-а?
Таниши отахонга дебди:
— Банкдан кредит олинг, уни ойма-ой тўланг, болаларни контрактини тўланг! Ўшанда ўз-ўзидан бу ҳиссиётларингиз йўқолади...