Қора-юмор ҳақида латифалар
Агар ёлғон гапирсангиз ҳам қизармасангиз, демак депутатсиз.
— Ҳа, 1 сонияда бизни клиникамиз сизда коронавирус бор-йўқлигини аниқлаб беради.
— Қандай қилиб бунча тез?
— Аввал ўзимиз уни сизга юқтириб, кейин "100% бор!" деб айтаверамиз бемалол.
— Давлатимиз ривожи тўғриси нима дейсиз?
— Жуда оқилона сиёсат олиб борилмоқда. Фуқаролар шод-ҳуррам. Ҳамма нарса етарли. Нарх-наво пасайиб бормоқда. ...
— Сиз қайси туманда истиқомат қиласиз?
— Мен давлатингизга хориждан меҳмон бўлиб келганман.
— Бизга қандай моддий ёрдам кўрсата оласиз? - дебди.
Ота:
— Бепул прокуратура текширувини ўтказиб бера оламан, - дебди.
— Ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Бор, марҳамат.
— Машинани техник кўрик ҳужжати борми?
— Албатта.
— Суғурта полиси?
— Бор.
— Аптечка?
— Бор.
— Ўт ўчиргич?
— Бор.
— Машинангизда радио приёмник борми?
— Бор. Нега?
— Мусиқани шўхидан қўйинг!
— Нега ахир. Ҳамма нарсангиз бор экан. Ҳозир рақсга тушаман пул қистирарсиз ҳеч бўлмаса...!
"Кимсасиз оролдаман. Бу ерда тирикчилик учун ҳамма нарса бор. Бу ерда солиқ қўмитаси йўқ, прокуратура йўқ, суд йўқ , маҳалла оқсоқоли-ку умуман йўқ. МИБ йўқ, вирус ҳам йўқ. Энди шу ерни қидиринглар. Тезроқ топиб келинглар!"
— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бундан бир йил олдин ҳам яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! – деса, халқ орасида:
— Бизлар-чи??? – деган савол бўпти.
— Биз олдин яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз, - деса, фуқаролар орасидан овоз келибди:
— Биз-чи?