Қора-юмор ҳақида латифалар

— Ойлик маошинг каттами?
— Ҳа. Кўп маош оламан. Ҳамма солиқларни тўлашимга етади.

— Нима учун фарзандларингизни сочига оқ тушган?
— Чунки мен уларга кечқурун эртак эмас, солиқ кодексини ўқиб бераман.

ТАТУ талабалари ўта ақлли робот яратишди.
Робот карантин тугаши билан Грин карта ўйнаб, АҚШга кетмоқчи эканини айтибди.
— Бизни хомийлик пулларимиз болаларга етиб бориши аниқми?
— Ахир биз ҳам кимнингдир болаларимиз-ку...!
— Мен янги антирадар сотиб олдим.
— Хўш, нима каромат кўрсатар экан?
— ЙПҲ ходими турган жойга 300 метр қолганда "Пулни тайёрла!" деб айтади.
Тошкентда янги қурилган кўп қаватли уйларни бирига харидор кириб кўраётганмиш.
— Деворлари қалин, мустаҳкамми? Қани деворни нариги тарафига ўтингчи!
— Мен шундоқ ҳам деворни орқа тарафида турибман.
— Девор қани?
Шифокор қабулига келган бемордан сўраяпти:
— Тобингиз қочган бўлса, сабаби бордир? Бирор сурункали дардингиз борми?
Бемор:
— Бор доктор! Менда сурункали пул етишмовчилиги ва атрофда бўлаётган воқеалардан ваҳима бор!
Мени 4 та ўғлим бор. Бири банкир, иккинчиси ўқитувчи, учинчиси инженер, тўртинчиси таксичи.
Лекин ҳозир биттаси пул топяпти холос. Ўзимни ақлли таксичи ўғлим...!
Жиноятчилар гуруҳи томонидан заҳарланган пуллар хайрия фондига топширилибди.
Нима учундир барча бошлиқлар ва назоратчилар заҳарланибдилар.
Муҳтожлардан бирортаси ҳам заҳарланмабди.
Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди:
— Шиппак олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кийимларингизни олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми?
— Ҳа.
— Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким?
— Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.