Қора-юмор ҳақида латифалар

Тўққизинчи синф ўқитувчиси винеткага пул олиб келмаган ўқувчиларга дебди:
— Йигирма йилдан кейин синфдошларингизни суратларига қараб эслаб юрасизлар.
Ўқувчилардан бири:
— Раҳматли устозларимизни ҳам эслаб ўтирамизми?!
Хотин эрига:
— Адаси, қачон гилам олиб берасиз? - деса, эри:
— Ҳаддингдан ошма, супургингда учиб юравер! - деган экан.
Бир мижоз сотувчини асабига тегиш учун қизиқяпти:
— Кечирасиз, бу гумма ичидаги гўшт тириклигида миёвлармиди ёки вовуллармиди?
Сотувчи айёрона қараб жавоб берди:
— Буни ичидаги гўшт, тириклигида бўлар бўлмас саволлар берар эди!
— Нега бу ишни қилдингиз?, - сўрабди врач бемордан.
— Мени хотиним ташлаб кетди, - дебди бемор.
— Хотинингиз ташлаб кетса, бешинчи қаватдан ўзингизни ташлаб юбориш шартми?!
— Тушунмадингиз доктор! Хотиним мени ташлаб юборди ...
Спорт дўконида.
— Парашют борми?
— Бор.
— Яхшисидан беринг.
— Мана буни олинг. Кафолати бор. Сакраган вақтингизда очилмаса, олиб келаверинг, алмаштириб берамиз...
Тулки ҳар доим илонни мазаҳ қилиб, оёғи йўқлиги учун устидан кулиб юраркан. Бир куни тулки илонни ёнига келиб:
— Энди ярашайлик, уришмасдан, дўст бўламиз. - дебди.
Илон ҳам рози бўлиб турганакан, тулки:
— Ярашган бўлсак, беш ташла, - деган экан.
Кўп қаватли уйларнинг бирида эр-хотин ярим кечаси ухлаб ётса, эшик жиринглаб қолибди.
Шунда хотини эрини туртиб "Туринг, эрим келди!" деса, эри югуриб бориб балкондан сакраб юборибди.
Бир эркак ишдан сўнг жазмани билан тушлик қилиб, кинога бориб уйга қайтибди. Уйда хотини шўрва пиширган экан. Овқатдан бироз ичган бўлибди-да, кириб ётибди. Энди ухламоқчи бўлаётган экан, телефонга Смс келиб қолибди. Телефонни олиб хожатхонага югурибди. Смсни очиб қараса, "Жоним бугунги тушлик ва сайр учун раҳмат! Унутилмас кун бўлди..." деган Смс келган экан. Хотини кўриб қолишидан қўрқиб, Смс ни ўчириб, секин кириб ётса, хотини:
— Тинчликми?, - дебди.
— Пиширган шўрванг ёқмади шекилли, кўнглим беҳузур бўляпти, - деб тўнғиллабди эри.
— Унда нега мени телефонимни кўтариб кириб кетдингиз? Ўзингизники мана-ку!? - деган экан хотини.
Хотин ишдан келган эрига деди:
— Адаси, сизга битта яхши, битта ёмон янгилигим бор. Қай биридан бошлай?
— Ёмонини айт!
— Бугун машинамизда авария бўлдим. Ўзим тирик қолдим.
— Нимааа??? Хўп майли, энди яхшисини айт ...
— Ўртоқ прапоршик, самолётдан сакраган вақтим менга берган мана бу парашютингиз очилмай қолса-чи?
— Қайтариб олиб келасан, бошқасига алмаштириб бераман.