Шифокорлар ҳақида латифалар

Бир қари кампир шифокор ҳузурига бориб:
— Болам, юрагим оғрияпти, - дебти. Шунда доктор:
— Кўпқаватли уйда турасизми бувижон? – деса, кампир:
— Ҳа, 3 қаватда тураман, - деб жавоб берибди.
Доктор:
— Сизга умуман зинадан фойдаланиш мумкин эмас. Манави дорини 2 ой ичасиз. Дори тугагач келинг, текширамиз, - дебди.
Онахон 2 ойдан сўнг келиб, юрагини текширтирибди.
Доктор хайрон қолиб:
—Онажон, сизни юрагигингиз 18 ёшли қизларни юрагидек уряпти. Сиз бутунлай соғсиз! - дебди.
Кампир хурсанд бўлиб:
— Энди уйимга зинадан чиқсам бўладими? – деса, доктор:
— Шу пайтгача нимада чиқаётгандингиз? –дебди.
Онахон:
— Икки ойдан бери ойна, тарновларга илашиб чиқаётгандим, - дермиш.
— Алло, салом ойижон! Мендан ҳавотир олманг, мен касалхонадаман.
— Бас қил қизим! Саккиз йилдан бери гапни шундан бошлайсан! Врач бўлиб ишлайсан-ку ахир.
— Доктор, мени кўзим оғрияпти. Кўриб қўйинг
— Хўш, кўзингиздан кўриниб турибдики, ўпкангиз шамоллаган, ичакларда муаммо бор, ошқозонингиз ишламаяпти.
— Доктор, ахир бу кўзим протез! Бунисини кўринг!
Ҳамшира беморга маслаҳат беряпти:
— Агар шифокорга атаганингиз бўлса операциягача беринг! Акс ҳолда кейин кеч бўлиши мумкин...
Яқиндагина врачлик дипломини олган ёш олим адасини ёнига хурсанд келиб:
— Ада, сиз неча йилдан бери даъво топа олмаган касалликка даъво топдим. Беморларни даъволадим, - деса, отаси энсаси қотиб:
— Тентак, шу касаллик ортидан неча йилдан бери сизларни боқиб келаётгандим-ку...! - дермиш.
— Доктор, операциядан кейин мен пианино чала оламанми?
— Албатта чала оласиз.
— Худога шукурей, илгари чалишни билмасдим.
Жиннихонада беморлар телевизордан янгиликларни кўриб ўтиришса, бир бемор:
— Яхши-ям жиннихонада ётган эканман..., - деса, иккита врач унга қараб:
— Соғая бошлаганга ўхшайди, - дермиш.
— Доктор, тишларим сарғайиб кетди, маслаҳат беринг.
— Жигарранг бўйинбоғ тақиб юринг, ранги мос келади.
Врачлар жиннихонага малибунинг расмини илиб қўйишибди, ҳамма жиннилар: у меники, йўқ меники деб талашаётганмиш, шунда бир жинни четда индамай ўтирганмиш. Врачлар:
— Сен нимага талашмаябсан, деса
— Калити менда, машина қаёққа борарди, дермиш.
Бир йигит шифокор олдига келибди. Шифокор:
— Хўш, шикоятингиз?
— Ҳеч нима...
— Бирор жойингиз оғрияптими?
— Йўқ!
— Унда нима мақсадда келдингиз?
— Шунчаки ўзим...
— Тушунишимча соғлиғингиз тўғрисида билмоқчисиз?
— Йўғэ-э-э! Эрталаб телевизорни қўйсам, профилактика деб ёзилган экан, шунга айланиб келгандим...