Шифокорлар ҳақида латифалар

— Доктор болам, қулоғим мутлақо эшитмай қолди-я...
— Унда хурсанд бўлинг отахон! Дунёнинг ташвишларидан қутулибсиз.
Тез ёрдам машинаси катта йўлда бир итни уриб юборибди.
Ит ўлиб ётса, атрофига одамлар тўпланиб кетишибди. ГАИ ходими нима қилишини билмай, тез ёрдам машинасидаги врачга:
— Сиз айтинг. Одамлар тарқалишсин! – деса, врач:
— Бу ерда фақат марҳумнинг яқинлари қолсин. Қолганлар кетаверсин, - деган экан.
Бемор врачга келиб дебди:
— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру ҳаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
Врач:
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз.
Врач хонаси эшигида ёзувни ўқиган бемор таниш исм, фамилияни кўриб ҳайрон бўлибди.
“Бу ахир синфдошим-ку” дебди ичида. Хонага кириб қараса, қаршисида ўзидан анча ёш катта кўринган врач турган экан.
— Э, синфдош қалесан?! – дебди қувончини яширмай бемор.
Врач бўлса унга қараб:
— Кечирасиз бемор, сизни танимадим...! – деб ҳайрон бўлибди.
— Ростан мени танимадингми?! 105-мактаб эсингдами? – сўрабди яна бемор.
— Ҳа, мен ўша мактабда ўқиганман. Сиз ўқитувчим бўлсангиз керак?! Қайси фандан дарс бергансиз? – деган экан врач.
Рентгенга биринчи мартта тушаётган бола докторга:
“Илтимос, менга 3х4 дан битта” деган экан.
Ҳомиладор аёл доктор олдига кириб:
— Доктор, қорнимдаги болам уятсиз сўзлар билан сўкиняпти. Давоси борми? - дебди.
Доктор:
— Давоси бор бир миллион бўлади, - деса, аёл:
— Ана-ана! Яна бошланди. Сиз тўғрингизда бир нарсалар деяпти, айтолмайман..., - дебди.
Гинеколог қабулига ҳомиладор аёл кириб:
— Ультратовуш текширувидан ўтмоқчи эдим, - дебди.
Врач:
— Яхши. Сиз ҳозир нечанчи ойдасиз? - деб сўрабди.
— Менми? Мен бешинчи ой - майдаман. Сиз қайси ойда яшаяпсиз доктор? - дермиш аёл.
Йигит дўстидан сўрабди:
— Сени катта опанг стоматолог бўлиб ишлайдими?
— Ҳа, у стоматолог.
— Нега у бу касбни танлаган?
— Чунки опамга эркаклар оғзини, кўзларини катта очиб унга қараб туришлари жуда ёқади!
Тушкун бемор врачдан сўрабди:
— Доктор, нега таҳлил натижаларим бунчалик ёмон?
— Сиз улар учун қанча пул тўлаган эдингиз?
— 50 минг сўм.
— Яхши натижали таҳлиллар бизда қиммат туради!
— Д-д-д-д-октор! Д-д-д-орингизни ичгандан к-к-ейин м-м-м-ен д-д-уқланяпман!
— Д-д-д-аволаймиза! Қ-қ-қ-ани.. Б-б-б-ешгача с-с-с-анангчи!...