Спорт ҳақида латифалар
— Қанақасига?
— Футбол ўйинини финали бошланишига 5 дақиқа қолганида ухлаб қолди.
— Нега сиз кутилмаганда бизнинг футбол жамоамизга ўтдингиз?
Месси жавоб берибди:
— Бу ерда яхши экан! Коптокни хоҳлаган тарафга тепса бўларкан...
— Нега ўйин вақтида бунча кўп гапирасиз?
У дебди:
— Ўйинчиларимиз чет тилини билмайди. Шунинг учун рақибларимиз қандай тактика қўллаб ўйнаётганини уларга тушунтираман.
— Мани исмим Наргиза.
Америкалик спортчи сув остида 5 дақиқа турибди. “Мувафаққиятимнинг сири доимий машғулотларда!” деб мақтанибди.
2-бўлиб япониялик спортчи сув остига кириб кетиб, 10 дақиқада чиқибди. “Бунчалик узоқ сув остида қолишимнинг сабаби ақлим ва қобилиятимда!” деб интервью берибди.
3-навбат ўзбек спортчисига берилибди. Ўзбек спортчи сувга калла ташлаган экан ҳамма санай бошлабди. 5 дақиқа, 10 дақиқа, 15 дақиқа, ... 30 дақиқа деганда чиқиб келибди. Журналистлар югуриб келиб сўрашибди:
— Қандай қилиб...? Қанақасига...? Бунчалик узоқ тура оласиз деб ҳеч ким ўйламаган эди... – дейишса, ўзбекистонлик спортчи:
— Ўзим ҳам ўйламагандим. Сув тагида кийимим бир нимага илиниб қолмаганда аллақачон чиқардим, - деган экан.
— Биласанми, боксчиларимиз зўрда! Ҳеч ким уларни енга олмайди. Уларни футбол майдонига туширсакмикан?!
— Аҳмоқмисан? Улар футбол ўйнашни билмайдику!?
— Нима фарқи бор? Футболчиларимиз ҳам билмайди...
— Оғайни тирикмисан?
— Ҳа, тирикман.
— Ҳеч қаеринг лат емадими?
— Йўқ, ҳали лат емади.
— Ундай бўлса тепага кўтарил.
— Кўтарила олмайман.
— Нега?
— Чунки мен ҳалиям қулаяпман...!
— Болакай, сен катта бўлсанг ким бўлмоқчисан?
— Катта бўлсам, катта бўлсам-чи... Албатта бутун дунёни айланиб чиқаман. Ҳамма давлатларни кўриб, сайёҳат қилиб юраман. Кўп машиналарим, миллионлаб мухлисларим бўлади. Ҳеч қандай иш қилмасам ҳам катта ойликни олавераман-олавераман...
Мен катта бўлсам – футболчи бўламан!!!