Уддабуронлар ҳақида латифалар

Ўрмонда очлик бошланиб, арслон егулик топа олмай қолибди.
Шунда арслон ҳамма ҳайвонларни бир жойга йиғиб шундай дебди:
— Энг қўрқоқ, энг кичкина ҳайвондан ейишни бошлайман! Ўзинг билиб ўртага чиқавер!
Бир пайт қуён ўртага сакраб чиқиб:
— Нега арслон акамни кутишга мажбур қиласанлар?! Ўзларинг билиб, тезроқ чиқмайсанларми?! – дермиш.
Бир тадбиркор ўзи очган хусусий фирма эшиги ёнида мижоз кутиб ўтирса, узоқдан у томонга келаётган йигитни кўриб қолибди. Тадбиркор уни мижоз деб ўйлабди-да, югуриб бориб телефон гўшагини олиб:
— Йўқ, йўқ! Бугун асло иложи йўқ! Ишларимиз жуда-ям кўп. Эртага ҳам, индинга ҳам бандмиз. Кейинги ҳафта хабар олинг! Навбатга ёзиб қўяман, - деб гапира кетибди.
Бояги йигит эса тадбиркорга қараб туриб:
— Телефон устаси чақирганмидингиз? Тармоқ ишламаётган экан, тузатишга келгандим, - дебди.
Ўқитувчи ўқувчидан сўрабди:
— Шекспир нечанчи йилда туғилган?
— 1564 йилда.
— 1565 йилда эса нима бўлган?
— Шекспир 1 ёшга тўлган.
Афанди бозордан тоғора олиб келаётган эди, йўлда биров дуч келиб:
— Қани, тақсир, тоғорани менга беринг, кўтаришиб кетай,— деди-да, Афандининг қўлидан тоғорасини олди.
Уйга етдилар. Афанди одамгарчилик юзасидан у кишини меҳмон қилиб жўнатди. Бироқ бу киши ҳар куни келиб, Афанди билан сўрашиб:
— Хўш, қалай, тоғора омонми?—деб сўрайдиган бўлиб қолди.
Ҳар гал келганида, Афанди уни ҳоли-қудрат меҳмон қилиб жўнатарди. Бу ҳолнинг узлуксиз давом этишидан Афанди жуда зерикди.
Кунларнинг бирида, у киши яна келиб, эшик қоққан эди, Афанди тоғорани кўтариб чиқди. У ҳам сўрашиб бўлгач:
— Ҳа, қалай, тоғора омонми?—деб сўраган эди. Афанди тоғорани ерга ташлаб юборди. У ерга тушиб синди.
— Ҳа, тоғора шу дамгача омон эди, ҳозир кўз олдингизда жон берди,— деб Афанди уйга кириб кетди.
Қуён дўконга кириб айиқдан сўрабди:
— Кофе борми?
— Йўқ, бизда унақа нарса сотилмайди - дебди айиқ.
Эртасига қуён яна келиб?
— Кофе борми?
— Йўқ дедимку сенга, - дебди жаҳл билан айиқ.
Учинчи куни яна шу ҳолат такрорланган экан, айиқ:
— Агар яна бир мартта кириб кофе сўрасанг қўлоғингга мих қоқиб, деворга илиб қўяман, - деб бақирибди.
Қуён қўрққанидан олди-орқасига қарамай қочибди.
Уч кундан сўнг қуён дўконга секин кирибди-да дебди:
— Мих борми?
— Йўқ.
— Бўлмаса кофе борми? - дермиш.
Бир куни афанди балиқ овига борибди, лекин хўрак олиш эсдан чиқибди.
Қоғозга “чувалчанг” деб ёзиб, қармоқни сувга ташлабди. Бироздан кейин қармоқни кўтарса, қоғозни орқа томонига “балиқ” деб ёзиб қўйилганмиш.
Бир одам дўстидан қарзга пул сўрабди.
Дўсти унга:
— Пулни нима қиласан? – деса, ҳалиги одам:
— Даволанаман. Тилим синиб қолди. Тилимни гипс қилдиришим керак, - дермиш.
Бир куни командир постда турган аскар ёнига борибди:
— Фараз қил, сен турган постга душман келяпти. Сени ҳаракатинг? – деса, аскар:
— Фараз қилинг, мен акопдаман, - дермиш.
Афандини қозилик лавозимига қўймоқчи бўлдилар. Уни олдин подшо уламолар ўртасида имтиҳон қилиб кўриш керак эди. Афандини чақириб келишди.
— Фараз қилайлик, бир одамнинг эчкиси бор,— деди подшо Афандига,— уни бозорга олиб борди. Бир одамга «бор барака топ» қилиб сотди. Ҳали пулини олгунча бўлмай, эчки қўлидан чиқиб қочди. Бир одам уни ушлайман деган эди, эчки сузиб, унинг кўзини чиқарди. Энди бунга пулни ким тўлайди? Сотувчими, олувчими?
Афанди довдираб қолди. Кейин таваккалига:
— Сотувчи...— деб юборди.
— Сабаб?
— Чунки «эчким сузоғич, қочганда тутаман деган кишининг кўзини чиқазиб кўр қилади»— деб аввалдан айбини айтмаган.
Бир куни ўрмон ҳайвонлари армияга бормоқчи бўлишибди.
Тиббий кўрикдан ўтиш учун биринчи бўлиб қуён кирибди. Ҳафа бўлиб қайтиб чиқибди.
Айиқ сўрабди:
— Нима бўлди қуёнвой?
Қуён:
— Олишмади. Олдимдаги иккита тишим узун экан... Кел айиқвой, сени олдингдаги иккита тишингни суғуриб ташлаймиз. Сени армияга олишади.
Айиқ тишларини суғуриб, кўрикка кириб кетибди. Бироздан сўнг "Қани қуён?" деб бақириб чиқибди.
Ҳайвонлар:
— Ҳа нима бўлди? - дейишса, айиқ:
— Мени оёқларим қийшиқ экан. Тишларим эмас, - деган экан.