Уддабуронлар ҳақида латифалар

Қанийди, тушимда ишлайверсам-у, ўнггимда маош олаверсам!
Афанди бозордан икки қоп туз олиб эшагини устига ортиб, ўзи ҳам миниб келаётса, йўлда кўрганлар “Ҳой афанди, инсофинг борми? Икки қоп туз, яна ўзинг ҳам миниб олибсан! Раҳминг келсин”, деса, “Ҳа тўғри айтасиз биродар деб эшакдан сакраб тушиб, эшакдан қопларни елкасига ортиб, қайта эшакка миниб кетибди.
— Келинг синглим! Нима хизмат?
— Идорангизга ишга кирмоқчи эдим...
— Яхши. Фақат талабларимиз бор. Масалан, 90x60x90, ...
— 486 минг!
— Ҳали охиригача айтиб улгурмадим-ку... Майли бизга ҳисобчи ҳам керак эди, оламиз!
Бир куни афанди мардикор бозорига бориб қараса, одамлар фақат кучли, бақувват йигитларни ишга олаётган экан. Афанди нима қилишини билмай, ҳийла ишлатмоқчи бўлибди. Ҳамма мардикорларни йиғиб:
— Ҳаммангизни ҳозир ишга олиб кетишади, ҳов анави ерга бориб туринглар, машина келса кетасизлар, - деб алдабди.
Бир паста мардикор бозор бўшаб қолган экан, зум ўтмай афандини бир одам келиб ишлашга олиб кетган экан.
Бир одам қўшнисидан ҳол аҳвол сўрабди:
— Ҳа, қўшни, хомуш кўринасиз, тинчликми?
Қўшниси:
— Ээ, бир дўстим пластик операция қилдираман деб, 1000 доллар қарз олган эди, энди юзини ўзгартириб олиб, қочиб юрибди, ярамас, - дермиш.
Шоколадни тақсимлаган акасидан норози бўлган ука:
— Нуқул шундай қиласиз, ўзингизга катта қисмини олиб, кичигини менга берасиз! – дебди.
Акаси эса:
— Ҳўш, мени ўрнимда бўлсанг, сен нима қилган бўлардинг? – деб, сўрабди.
Укаси:
— Кичигини ўзим олиб, катта қисмини сизга берар эдим! – деса,
Акаси:
— Бўлмаса нега минғирлайсан...? — мен ҳам шундай қилдим-ку...! – дермиш.
Бир одам докторни ёнига келиб шикоят қилибди:
— Доктор, жудаям кўп йўталяпман. Нима қилай? Ёрдам беринг!
Доктор бемордан сўрабди:
— Сигарет чекасизми?
Бемор:
— Ҳа, чекаман.
— Қанақасидан чекасиз? – савол берибди доктор.
— Ҳар хилидан.
— Бир хилидан чекиш керак!
— Ҳа энди, ҳар доим бир одамни кетидан юра олмайман-ку! – деган экан бемор.
Мўжизалар ёнгинамизда!
Божхоначи дўстим кўзини юмиб туриб 500 минг пул ишлаб олди...! Қанақасига?
Йигит:
— Менга турмушга чиқасизми?
Қиз:
— Мен турмушга чиқадиган йигит кучли ва ишбилармон ҳам бўлиши керак.
Йигит:
— Ахир мен сени безорилардан қутқардим-ку!
Қиз:
— Албатта! Лекин ишбилармон эмассиз-ку?!
Йигит:
— Агар билсанг, ўша безориларни юборган ҳам мен бўламан.
Икки севишган гаплашиб ўтирибди. Қиз:
— Дадам билан гаплашиб кўринг. Менга шунда уйлансангиз бўлади, - дебди.
Йигит қизнинг отасини ёнига борибди. Отаси йигитдан сўрабди:
— Нима иш қиласан?
— Фалон жойда.
— Маошинг қанча? – яна сўрабди қизнинг отаси. ⠀
— 400 минг сўм дебди йигит.
— Ие, бу ойлигинг қизим бир ойда ейдиган гўштнинг ҳам пули эмас-ку! – деб йигитни ҳайдаб юборибди отаси.
Йигит қизнинг уйидан чиқиб кетаётса, қиз:
— Ҳа, отам рози бўлмадиларми? - деса, йигит қизга қараб:
— Бор-ей! Сен ҳам кўп гўшт ейдиган ўзбеклардан экансан! – дермиш.