Уддабуронлар ҳақида латифалар

Ўта ишқибоз балиқ овлайдиганларнинг мусобақаси бўлибди. Маҳаллий радионинг муҳбири ғолиблар билан суҳбатлашмоқдалар.
Биринчи бўлиб 3-ўринни эгаллаган билан:
— Марҳамат, ўзингизни таништиринг, қандай қилиб бу ютуққа эришдингиз?
— Мен туман марказий шифохонасида жарроҳман, одамларни операция қилиб олиб ташланган апендексни, қармоққа илиб балиқ овладим, балиқларнинг каттасидан белгиланган вақтда 12тасини (27 кг) тутдим 3— ўрин беришди.
Иккинчи бўлиб 2-ўриннни эгаллаган билан:
— Марҳамат ўзингизни таништиринг, қандай қилиб, бу ютуққа эришдингиз?
— Мен ҳам врач, аммо мен ангина билан оғриганларнинг гландасини олиб ташлайман. Қармоққа гландадан қўйгандим, 15та катта балиқлардан (35кг) тутдим, 2-ўринни беришди.
Учинчи бўлиб 1-ўринни эгаллаган билан:
— Менимча сиз ҳам врач бўлсангиз керак, айтиб беринг қандай қилиб бу ютуққа эришдингиз?
— Йўқ, мен врач эмасман, умуман ўқимаганман, устаман чипрон тўйларида хатна қиламан. Мен қармоққа хатна тўйида ортиқча деб олиб ташланган нарсадан қўйган эдим, 25та катта балиқлар (40 кг) илинди. Хурсандман 1-ўринни беришда, - дермиш
— Ўғлим, бор, қўшнимиздан болғасини сўраб тур!
...— Беришмади ада...
— Одамлар мунча зиқна бўлишмаса. Бирор жойи камайиб қоладими!? ...Кир, ичкаридан ўзимизни болғани олиб чиқ!
Поездда еврей ва хохол кетаётган экан. Хохол сала еб ўтирибди, еврей эса селёдка. Бир пайт еврей хохолга дебди:
— Салада ҳеч нарса йўқ, балиқда эса фосфор бор! Миянгга фойдали! Мана ол, селёдкадан еб кўргин!
Селёдкани ея бошлаган хохол:
— Лекин, селёдка арзимаган пул туради, сала эса фалон пул!!! - деса, еврей:
— Ана кўрдингми? Бир тишлам селёдка емасингдан, миянг ишлай бошлади!!!
Бир одам иккинчисига дебди:
— Сен менга кимлигингни айтсанг, сенинг дўстинг ким эканини айтиб бераман.
Иккичиси:
— Мен миллионерман, - дебди.
Биринчиси:
— Сенинг дўстинг менман! - дермиш.
Ёш йигит кўчада ўтган-кетганлар билан гаров ўйнаб, пул ишлаб турган экан. Ёнига бир чол келиб:
— Нимадан гаров ўйнаяпсан? - деб сўрабди.
— Отахон, мана шу арчадан баланд сакрасам, сиз менга юз минг берасиз. Сакрай олмасам мен сизга, - дебди.
Отахон рози бўлибди. Ёш йигит абжирлик билан арчани устидан сакраб ўтиб:
— Пулни чўзинг, - деса, чол:
— Сен "Арчадан баланд сакрасам" дегандинг. Арча умуман жойидан қимирламади-ку!? Ўзинг пулни бер, - дермиш.
Подшо эрталаб овга борар эди, рўпарасидан Афанди чиқиб қолди. Афандининг кўриниши анча ҳунук бўлганидан, подшо ходимларига буюрди:
— Овнинг бошидан шундай бадбашара одам учради, бугун ов юришмайди, олиб бор зиндонга сол буни, ҳали овдан қайтганда гаплашаман бу билан!
Олиб бориб Афандини зиндонга ташладилар. Аммо шу куни подшонинг ови жуда яхши юришди. подшо овдан қайтгач, Афандини чақиртириб деди:
— Агар бугун овим юришмаганда, сени ўлдирар эдим, бахтинг бор экан.
— Бир савол сўрасам майлими?—деди Афанди.
— Сўра!
— «Бахтсизлик келтиради, овим юришмайди» деб мени эрталаб қаматдингиз, аксинча, овингиз юришиб кетди. Мен ҳам бола-чақамнинг шу бугунги тирикчилиги учун бир парча нон топгани чиққан эдим, кечгача зиндонда ётиб, тирикчиликдан қолдим, бола-чақамнинг ҳоли нима кечганини билмайман. Қани, айтинг-чи, иккаламиздан қайси биримиз бахтсизлик келтирар эканмиз?
Дамас ҳайдовчиси лифтга чиқса ҳам одам тўлишини кутади.
Қизи отасига гапиряпти:
— Эртага бўлажак куёв бола келади ва мени қўлимни сўрайди. Сиз уни оёғига йиқилиб, қўлларини ўпиб “Бизни ҳалоскоримизсиз” - демасдан, оддийгина “Мен розиман” денг.
Эр роса ичиб, кайфда уйга келди. Хотинига мастлигини билдирмайман деб ҳаракат қилибди. Хотин буни сезиб гап бошлади:
— Дадаси роса ичибсиз-а?
— Ҳечамда, бир грамм ҳам ичмадим.
— Бекорларни айтибсиз, роса ичгансиз!
— Ўлай агар ичмадим!
— Қани унда "Қишда кишмиш пишмасмиш, кишмиш пишса қишмасмиш" денгчи!
— Қишда пишмиш қишмасмиш, пишмиш қишса пишмасмиш... Э бор-э, роса бўкиб ичдим.
Терговчи сўроқ қилинаётган кишидан сўрабди:
— Фақатгина ўз кўзингиз билан кўрган нарсаларни айтинг! Демак, туғилган санангиз?
— Билмайман, ўртоқ терговчи. Буни мен кўзларим билан кўрмаганман!