Уддабуронлар ҳақида латифалар

Мактабнинг биринчи синфга келган ўқувчиларга ўқитувчиси тушунтирибди:
— Азиз болажонлар! Мактабда тўполон қилиш, баланд овозда гаплашиш, одобсизлик қилиш мумкин эмас. Агар бирор нима сўрамоқчи бўлсангиз, қўлингизни кўтариб мурожат қилинглар.
Шу заҳоти болалардан бири қўлини кўтарибди.
Ўқитувчиси:
— Нимани сўрамоқчисан Алишер?, - дебди таажжубланиб.
— Ҳеч нимани. Шунчаки, тушунтираётган тизимингиз қанчалик аниқ ишлашини текшириб кўряпман.
Ота 9 ёшли ўғлига:
— Менга қара, нега сен "Бола тарбияси" тўғрисидаги китобни ўқияпсан?
Ўғилнинг жавоби:
— Мени тарбиялашда ҳаддиларингдан ошмаяпсизларми йўқми, шуни назорат қилмоқчиман.
Афанди қоронғи кечада ўртоқлари билан ошхўрлик қилиб ўтирган эди, бирдан шамол туриб, чироқни ўчириб қўйди.
Улфатлардан бири:
— То чироқ ёқилгунча ош ейиш йўқ! Ҳамма чапак чалиб ўтирсин, - деди.
Афанди тиззасини яланғочлади-да, уни, бир қўли билан шаппатилаб ўтириб, иккинчиси билан ош устидаги гўштни паққос туширди.
Буюртмачи қурилиш раҳбарига:
— Уйимнинг деворлари жуда-ям юпқа эмасми?
— Ҳавотир олманг, ҳали деворларга обой ёпиштириб чиқамиз!
Терговчи гумондорни сўроқ қиляпти:
— Сиз жиноятни содир этганликда шуҳба қилинмоқдасиз. Фамилиянгиз нима эди, ёдимдан чиқди...?
— Бошингиз уйда ёдингиздан чиқиб қолмадими, мабодо?
ОВИРдаги суҳбат:
— Ўз уйинг-ўлан тўшагинг! Узоқдаги буғдойдан яқиндаги арпа яхши! Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл! Мусофир бўлмагун...
— Тўхтанг, тўхтанг! Тушунишимча ҳалиям ҳужжатларим тайёр эмас, муҳр қўймагансиз!? Шундайми?
Бир ўзбекдан сўрашибди:
— Нимага сизлар саволга савол билан жавоб қайтарасизлар?
Ўзбек жавоб қайтарибди:
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
— Салом Алишер! Ишлар қалай?
— Қанақа Алишер?! Мени исмим...
— Анчадан бери кўришмаймиз. Сендан пул олган эдим. Шуни қайтармоқчиман.
— Алишер бўлса, майли Алишер-да!
Афанди диссертация ёзар эди, ўғли «нима қиляпсиз?— деб сўради.
— Китоб ёзяпман,— деди Афанди.
— Унда нега бошқа китобдан кўчиряпсиз?
— Вой тентагей, шуни ҳам билмайсанми,— деди кулиб отаси,— одам одамдан туғилгандай, китоб ҳам китобдан пайдо бўлади-да!
— Агар бирор муаммо туғилса, сенда менинг телефон рақамим бор-а?
— Ҳа, бор.
— Ўшани ўчириб ташла!