Шифокорлар ҳақида латифалар

Врач билан милиция ходими суҳбатлашиб турса, сал нарироқда иккита йигит жанжаллаша бошлабди. Бирини қўлида пичоқ ҳам бор экан. Шунда милиция ходими:
— Мен бориб ажратай. Бўлмаса ҳозир анави одам пичоқни ишлатса, жиноят бўлади. Мен ажратмаганим учун жазолашади. Пулсиз, ишсиз қолиб кетаман, - деса, врач:
— Шошмай тур! – дебди.
Кўп ўтмай уришаётганларлардан бири иккинчисини пичоқлаб қўйибди. Шунда врач:
— Ана, энди борсак бўлади. Пичоқ кўтаргани сеники, жароҳатлангани меники. Иккаламизга ҳам иш бор! – дермиш
Врач беморга:
— Сизни операция қилишдими?
— Ҳа.
— Хўш қалай?
— Уч юз минг!
— Мени тушунмадингиз. Сизда ўзи нима эди?
— Ўзи юз минг пулим бор эди.
— Аниқроғи, нимага шикоятингиз бор?
— Касалхона тўлови жуда-ям қиммат...
Табибдан бемор сўради:
— Ўзи бу гиёҳ дориларни фойдаси борми?
Табиб:
— Ҳа, албатта мана катта ўғлимга машина, кенжа ўғлимга уй олиб бердим...
Жиннилар жиннихонада ўзларича тўй қилаяпти. Биттаси қўшиқ айтаяпти, биттаси челакни чаляпти, биттаси супургини гитара қилиб олса, бир жинни бурчакда орқа томонга қараб олиб "Тиииирррр, тиртиртир" - деб турса. Врач келиб:
— Сен нима қилаяпсан, бурчакда тириллаб тўйга қатнашмийсанми, - деса.
Ҳалиги жинни врачга қараб:
— Свет йўқ-ку, мен движокман, - дермиш.
Руҳшунос мижозидан сўрабди:
— Мен итман деган фикр сизда қачон пайдо бўлган?
Мижоз ўйланиб туриб:
— Ёш кучукчалигимда, - дермиш.
Бир сохта табиб одамларни томирини ушлаб, касалини аниқлаб, дори ёзаркан. Бир куни беморни чап қўл томирини ушлаб, дори ёза бошласа, бемор табибга қараб:
— Ўнг қўлимни текширинг, чапи пратез, - дермиш.
Беморни ётган палатага кирган врач, унга қараб:
— Сиз ўлим тўшагида ётибсиз... - деса, бемор сакраб ўрнидан туриб:
— Дарров тўшагимни алмаштиринглар, - дермиш.
Врач - касал бўлсангиз хурсанд бўлади.
Милиция - жиноятчи бўлсангиз,
Машинангиз бузилса, уста қувонади.
Фақатгина ўғри сизга ҳамиша мўмай даромад ва хотиржам ухлашингизни тилайди.
Врач қабулига келган икки қария суҳбатидан:
— Врачларнинг ёзиб берган дорисига сира тушуниб бўлмайди.
— Бу яхши-ку!
— Нимаси яхши?
— Масалан, мен врач ёзиб берган дори қоғози билан бир йил автобусда бепул юрдим. Ярим йил бепул театр томоша қилдим.
Бир йигит қари бувисини врачга олиб борибди. Врач қари кампирни обдон текшириб, қаричиликдан эканини англабди. Бир ҳазиллашмоқчи бўлиб кампирни олиб келган набирасига дебди:
— Яхшиси бувингизни эрга беринглар! Шунда ҳаммаси яхши бўлади!
Жаҳли чиққан набираси врачни урмоқчи бўлиб бўғзидан ушласа, ўртага кампир тушиб дебди:
— Қўй болам, бу доктор... Шунча йил ўқиган. Бир нарсани билмаса доктор бўлармиди...?!