— Ўртоқ командир, машинани 250 км/с тезликда ҳайдаганимда, бу белги умуман кўринмас экан, ишонаверинг!
— Кимнинг автомати бу, яхши тозаланмаган? - қичқирди у.
— Калашников автомати, ўртоқ прапоршик.
Парҳезингиз ёзилган қоғозчангизни қидириб топиб қўйинг. Нон ва ширинликларнинг зарари ҳақидаги мақолаларни ўқишни бошлайверинг.
Ахир қишки кийимларда ким ҳам қоматга қарабди дейсиз!?
— Жанжал бўлмасидан менюни олиб кел! – дебди.
Официант ҳайрон бўлиб менюни келтирибди.
Кейин мижоз ҳар гапида “жанжал бўлмасидан уни олиб кел! Жанжал бўлмасидан буни олиб кел!” деяверибди.
Охири официант ундан сўрабди:
— Нега ҳар гапингизда жанжал бўлмасидан…! Деяверасиз. Қачон, нега жанжал бўлади? – деса, мижоз:
— Жанжалми? Энди бўлади. Чунки мени тўлагани пулим йўқ! – дебди.
— Ҳа, нима бўлди?
— Компьютерим ишламай қолди.
— Ўзингиз ичини кавлаб кўринг.
— Шундай қилсам, ишлаб кетадими?
— Йўқ! Бизга иш кўпаяди. Даромад ҳам!
Рақамлар бор-у, маъноси йўқ!
Охири йигит сўрабди:
— Нега ҳар куни мени ерёнғоқ билан сийлайсиз? Атайлаб мени деб сотиб оласизми?
Кампир жавоб берибди:
— Йўқ. Мен ҳар куни Сникерс ейман. Шоколадни ичидан чиқган ёнғоқларни тишим йўқлиги учун оғзимда у ёққа, бу ёққа оламан-да, чайнаб ютолмайман. Кейин шуларни сенга илинаман-да болажоним.
— Нима сабабдан ажрашмоқчисизлар? – сўрабди судья.
— Сабаби оддий. Келин турмушга тайёр эмас экан, - дебди куёв.
— Қанақасига тайёр эмас экан? – сўрабди яна судья.
Куёв дебди:
— Ҳаммомга кирсам, у ҳам орқамдан кириб жанжал қилади-да, сувдаги ҳамма кемаларимни чўктириб юборади.
Нима қилишини билмай, уйини сотиб эшик сотиб олибди.
— Илтимос, белимга шахмат тахтасини расмини чизсанг.
— Чиздим. Ҳўш, энди-чи?
— Рақамларни ва ҳарфларни ҳам ёзиб чиқдингми?
— Ҳа, ёздим.
— Илтимос, Д6 катагини қашиб юборсанг... Эрталабдан бери ҳеч ким тополмаётгани.