Мактабдан кўзи кўкариб қайтган боладан онаси сўрабди:
— Буни ким қилди?
Бола:
— Кимлигини билмадим-у, лекин мана уни сочидан намуна, - деб қўлида бир тутам соч кўрсатибди.
Мактабда устоз сўради:
— Уйимизни нега тоза тутишимиз керак экан?
Ўқувчилар жавоб берди:
— Тўсатдан меҳмон келиб қолади. Шунинг учун!
— Ойижон сув олиб келинг.
— Бориб ўзинг олиб кела олмайсанми?!
— Ойи, сув деяпман!
— Ҳозир калтак ейсан! Тургин-да, ўзинг олиб келиб ич!
— Ойижон, калтакка борганингизда сув ҳам ола келинг...
— Доктор, раҳмат сизга. Агар сиз бўлмаганингизда 5 йил аввал ўлиб кетган бўлардим.
— Нималар деяпсиз бемор?! Сизга раҳмат. Агар сиз ўлиб кетганингизда, мен ҳалиям эски Матизни ҳайдаб, Каптивани орзу қилиб юрган бўлардим.
Чойхонада эркаклар суҳбатлашиб ўтирган экан, улардан бири дебди:
— Мана сизлар, маошингиздан қанчасини хотинга берасизлар?
Биринчи эркак дебди:
— Мен атрофимга 2 метрлик айлана чизаманда, пулларимни тепага отаман. Айланани ичига тушгани меники, ташқарига тушган пуллар хотинимга бўлади.
Иккинчи эркак дебди:
— Мен атрофимга 3 метрлик айлана чизаман. Пулларимни тепага отаман. Айланани ичига сочилиб тушганини хотиним териб олади, ташқарига тушган пулларни эса мен оламан.
Учинчи эркак кулиб:
— Мен ҳеч нарса чизиб ўтирмайман! Пулларни шундоқ ҳавога отаман. Хотиним ҳавода нечтасини ушлаб улгурса ўшани олади. Ерга тушгани ҳаммаси ўзимники! - деган экан.
Савол: Интернетда суҳбатдошингизни энсаси қотганини қандай билса бўлади? Ахир юзи кўринмайдику!
Жавоб: Ҳозир одат бўлган бирор гапга "Ҳмм" деб жавоб бериш. Шу сўздаги “М” лар сонига қараб энса қотиш даражасини билиб олаверасиз..
Ҳммммм....
Айрим севишганлар бир-бирига шундай ўхшашки ҳаёлларида ҳам бир ҳил ўйлашади. Ҳаттоки урушиб қолгандаям: "Сан бўлмасанг бошқаси!" Хуллас, бир-бирига узукка кўз қўйгандек мос бўлишади...
Эркак дўстига дермиш:
— Хотинимга нима деб ваъда берганим аниқ эсимда йўқ!
— Нима деб ваъда бергандинг?
— Бир рюмка ароқ ичиб, соат саккизда уйда бўламан деганмидим ёки саккиз рюмка ароқ ичиб, соат бирда уйга келаман деганмидим???
Институтда сўнгги пара кетмоқда. Қорни оч, чарчаган талабалар ўқитувчига дебди:
— Устоз, илтимос бизга рухсат бериб юборинг...!
Ўқитувчиси:
— Йўқ.
Талабалар:
— Илтимос, жуда чарчадик.
Ўқитувчи:
— Шу доскага ёзаётган мел қачон тугаса, шунда жавоб бериб юбораман.
Талабалар:
— Беринг, биз уни еб қўямиз!
Чет эллик жиноятчи таржимон орқали сўроқ қилинмоқда:
— Ўғирланган олтинларни қаерга яширдинг?
Жиноятчи:
— Айтмайман.
Таржимон:
— Айтмас экан.
— Сўнгги мартта сўраяпмиз, олтинлар қаерда?
Жиноятчи:
— Қўлингиздан келганини қилинг! Айтмайман!
Таржимон:
— Айтмайман деяпти.
— Агар олтинларни жойини айтмасанг, сени отиб ташлаймиз.
Жиноятчи:
— Бўлди, айтаман! Олтинларни фалон жойга яширганман.
Таржимон:
— Отиб ташлайверинглар деяпти.