Эрини ишга кузатаётган аёл дийдиё қилиб дебди:
— Яна ярим тунда кириб келасизми?! Сизни деб ухламай ўтираман!
Эри дебди:
— Йўғ-е! Тонг саҳарда кириб келаман. Қотиб ухлаб ётган бўласан.
Бокс. Жангнинг 2-раундидан сўнг боксчи ҳансираб тренеридан сўраяпти.
— Нима деб ўйлайсиз, юта оламанми?
— Албатта ютасан! Агар қўлларингни шундай ҳилпиратаверсанг, охир оқибат қаттиқ шамоллаб ётиб қоласан!
Бир қиз уйқудан олдин ҳаёл суриб ётибди:
"Ҳозир қаердадир ман танимаган бўлажак эрим қайсидир қизга ҳайрли тун тилаб смс ёзаётгандир. Ха-ха, у ўйлаяптики ўша қиз унинг келажаги, хотини бўлади деб. Чучварани ҳом санабсиз азизим! Сизни катта сюрприз кутяпти!"
Бир мусиқачининг ҳар куни ишдан сўнг клубга бориб, яна мусиқа тинглаш одати бор экан.
Бундан ҳайрон бўлган дўсти ундан сўрабди:
— Нега куни билан мусиқа тинглайсан-да, яна кечқурун клубда мусиқа тинглашга борасан? Бу сенга нима учун керак?
У эса жавоб берибди:
— Ахир менга куни билан пиво ичишга беришмайди-ку!?
— Беш йил учрашиб, севишиб юрганимиздан кейин у қиз менга "Дўст бўлиб қолайлик" деса бўладими... Тасаввур қиляпсизми ҳолатимни? Беш йил-а, беш йил!
— Битта шапалоқ солмадизми шу гапига?!
— Кечирасиз, сиз аниқ психологмисиз?
Икки дугона китоблар ҳақида суҳбатлашиб ўтиришибди:
— Сен қандай мавзудаги китобларни ўқишни ёқтирасан?
— Ҳар хил мавзудагиларини. Аммо, қаҳрамонлари кўп бўлган китобларни ўқишни ёқтирмайман!
— Нега?
— Қаҳрамонлар кўп бўлса, чалғиб кетаман.
— Ундай бўлса дугонажон, сен фақат “Робинзон Крузо”ни ўқишинг керак экан!
Бир йигит зиқна дўстидан қарз сўрабди:
— Энг яқин дўстингга озроқ пул бериб тура олармидинг?
— Албатта! Аммо мени умуман яқин дўстим йўқ!
Уй бекаси кундалигидан:
Бир пайт кўчадан бир одамча кириб келди, ҳаммаёғи лой. “Сизни ўғлингизман”, деб айтди. Ювиб тозалаганимдан сўнг маълум бўлади энди. Лекин овози ўғлимникига жуда ўхшайди...
Бугун “Одно”да бир қиз "Барча йигитлардан нафратланаман" деб ёзибди. Яхши қиз, мен сизга нима ёмонлик қилдим, уйда чой ичиб ўтирибман-ку!
"Google"дан излашга берилган ғалати сўровлар:
— Кўзи ғилай одамни қайси кўзига қараб гапириш керак?
— 1 апрел ҳазилларидан кейин асабни қандай тиклаш мумкин?
— Паспортдаги аватаркани (суратни) қандай алмаштириш мумкин?
— У менга ёзиши учун қандай статус қўйганим маъқул?
— Вампирни мен биринчи бўлиб тишлаб олсам нима бўлади?
— Мен йўғимда наушникларимни ким чигал қилиб қўяди?