Тўхтамасдан узоқ югурган одамга сояси дебди: “Бунча шошиласан!? Дам олайлик!
Кўп ичиб қотиб қолган одам эртасига учта нарсага қарашга қўрқади:
1. Ҳамёнига.
2. Кўзгуга.
3. Кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларга.
Идеал инсонни изламанг. Бугун манда дам олиш куни. Уйдаман...
Интернетдаги баҳсда бирор қизни енгиш учун, унинг хабарларини бошқа қизга юбориш керак. Кейин ўша иккинчи қизни жавобларини биринчи қизга юборасиз. Эслаб қолдизми? Синаб кўринг иш бераркан!
Алишер исмли бир одам гапирадиган тўтиқуш сотиб олибди.
Уйга олиб келса ҳеч гапирмасмуш.
— Алишер доно дегин, - деб тўтиқушга бир ҳафта ўргатибди. Барибир гапирмасмуш.
Охири чарчаган тўтиқўш тилга кириб:
— 8х6 нечи бўлади Алишер? – дебди.
— Ҳайрият-ей! Гапирдинг. Билмадим нечи эканини, - дебди ҳалиги одам.
Шунда тўтиқуш:
— Шуни-ям билмасанг, нимангга Алишер доно дейишим керак?! – дермиш.
Ресторанда овқатланиб ўтирган мижоз ёнига официант югуриб келиб дебди:
— Илтимос, балиқни тезроқ еб тугатсангиз!
Мижоз:
— Нимага? – дебди ҳайрон бўлиб.
Официант:
— Ресторанимизга СЭСдан текширув келди, - дермиш.
Ҳар бир аёл ичида яна бир хоним яшайди, бироқ сизни у билан кейинроқ таништиришади...
Гўзаллик салонидан чиқган қизга бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, сочингизга нечи пул бердингиз?
— Сўраб нима қиласиз? Барибир пулингиз етмайди!
— Ҳа энди, макияжга пул етмадими дейман-да…
Даврон югуришни, экстремал спорт турларини, адреналинни, дарахтга чиқиш-у, девордан ошиб ўтишни ёқтирмас эди. Бироқ янги кўчиб келган қўшнининг иккита бультерьер ити Даврондаги яширин қобилиятларни очиб берди...
Ҳамманинг ўз бахт формуласи бор. Масалан ман хонам шипига "Эртадан югуришни бошлайман!" деб ёзиб қўйганман. Ва ҳар куни эрталаб уйғонганда бу ёзувга кўзим тушади ва "Ҳайриятки бугундан эмас, эртадан экан!" деб хурсанд бўлиб қўяман...