— Бегим бўлақолинг, ҳалиям тиқмадингизми? Шуни ҳам эплай олмайсиз-а!?
— Ҳозир, жим тур! Мана бўлай деб қолдим…
— Э, беринг бу ёққа шланкани! Ҳамма ёқ сув бўлиб кетди-ку!
Бир аёл бозордан тўти сотиб олиб, уйга келгач қафасдаги тўтига қараб:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ! Гапиришни биласанми? – деса, тўти унга:
— Сен ўзинг учишни биласанми? – деган экан.
Аёл киши учун 40 ёш - жуда бошқача ёш-да...
Бир дугонанг бувижон бўлса, яна бошқаси декретга чиққан бўлади...
Уруш йиллари экан. Икки аскаримизни немислар ушлаб олиб, қийнамоқчи бўлишибди.
Немислар биринчи аскарни ичкарига олиб кириб сўрашибди:
— Электр стулда қийнайликми ёки уриб қийнайликми? – дейишса, аскар:
— Стулга ўтирақолай. Урганингизга чидай олмайман, - дебди.
Немислар аскаримизни стулга ўтқазишса, бир пайт ток ўчиб қолибди.
— Омадинг бор экан. Майли, бор кетавер! Кейингисини олиб киринглар! - дейишибди.
Аскар ташқарига чиқиб, шеригига шоша-пиша: “Ток йўқ, ток йўқ” дейишга улгурибди.
Немислар иккинчи аскарни олиб кириб, “Электр стулга ўтирасанми ёки калтак ейсанми?” дейишса, содда аскар “Ток йўқ-ку!” – деган экан.
Яхши кўрган қизим билан дўконга кириб нарса харид қилдим-да ўзимни кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, сотувчига:
— Қайтими керак эмас! - десам, сотувчи:
— Пулингиз кам чиқди, тўхтанг! – деб қолса бўладими…!
Окулист қабулида.
— Қаранг-чи бемор, мен қайси ҳарфни кўрсатяпман?
Бемор:
— Қаердасиз ўзи?
Икки дўст суҳбатлашиб ўтириб сўрабди:
— Нега қизлар китоб ўқишдан кўра, кўзгу олдида кўп вақтини ўтказишади?
— Чунки аҳмоқ йигитлар, кўзи ёмон кўрадиган йигитлардан кўра кўпроқ учрайди.
Бир йигит севган қизига совға олгани дўконга бориб, чиройли қўлқоп сотиб олибди.
Сотувчи қутига қўлпоқни ўрнига адашиб аёлларнинг тунги кўйлагини солиб берибди.
Йигит бир варроқ қоғозга ушбу сўзларни ёзиб, қутини севган қизининг уй манзилига жўнатиб юборибди.
“Севгилим! Сизга нима совға беришни узоқ ўйладим. Ваниҳоят, энг яхши совға шу бўлса керак деган умидда олдим. Уни дўкондаги сиз тенги бир қизга кийдириб кўриб, олдим. Бу совғамни кийиш ва ечиш жуда осон экан, ўзим кўрдим...”
Буви набирасига бир қути сақич олиб берибди. 10 дақиқадан кейин буви набирасига:
— Менга ҳам сақич бер, - деса набира:
— Қолмади, - дебди.
— Ҳаммасини бирданига еб юбордингми?, - деса, набира:
— Йўқ, битта-битта едим, - дермиш.
— Болажонлар, ким ўзини аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйласа ўрнидан турсин! – дебди. Синфда анча вақт жимликдан сўнг бир бола ўрнидан турганмиш.
Ўқитувчи:
— Ҳўш, сен ўзингни аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйлайсанми? – деса, бола:
— Йўқ устоз! Бир ўзингиз турганингизга ҳижолат бўлдим. Сизга далда бериш учун турдим! – дермиш.