— Эгизаклар сизни қийнаб юборишса керак-а эгачи? Иккаласи бирданига шовқин солса...
— Йўқ. Бири шовқин солса, иккинчиси эшитмайди...
Талабалар ётоқхонасидаги суҳбатдан:
— Хонадошимни гўштга юборган эдим, чорраҳадан ўтаётиб, машина туртиб кетибди. Касалхонада эмиш.
— Вой ўлмасам! Сен нима қилдинг?
— Нима қилардим? Оч ўтирмайман-ку! Тухум қовуриб едим.
Бар ёнида ўтирган қизнинг ёнига бир йигит келиб:
— Яхши қиз, рақсга тушасизми? – деса, қиз нозланиб:
— Ҳа, албатта, - дебди.
Шунда йигит:
— Бориб бироз рақс тушиб келинг! Бўш жой йўқ экан, менга жой керак, - дермиш.
Тўйда оналар рақс тушаётганда ўртакаш терминал кўтариб турганмиш.
Бу ҳолатни тушунмаганлар сўрашибди:
— Нимага терминал кўтариб турибсиз?
Шунда ўртакаш:
— Кимда агар қистиришга нақд пули бўлмаса, пластикда ҳам қабул қилаверамиз, - дермиш.
Бола онасидан сўрапти:
— Ойижон, мени сизга ким берган?
Онаси:
— Сени лайлак ташлаб кетган! – дебди.
Бирдан эшик қўнғироғи чалинибди. Бола бориб тешикдан қараб ойисига:
— Ойи лайлак ишдан келди. Бозор қилиб келибдилар, - дермиш.
Иккита олифта йигит шаҳар ташқарисидаги кўримсиз бир меҳмонхонага киришибди. Йигитлардан бири меҳмонхона хизматчисига:
— Бу молхонада бир кеча тунаш нечи пул? – дебди ҳақоратомус.
Меҳмонхона хизматчиси:
— Битта мол учун 50 минг, иккита молга 100 минг бўлади, - деган экан.
Математикадан машқ бажара олмайдиган болага калькулятор дебди:
— Ҳеч бўлмаса иккига иккини ўзинг қўшгин!
Инсонлар нега бу ишларни қилишади? Ўзлари ҳам тушунмасалар керак?!
— Музлаткични очиб, ҳеч нарса олмай ёпиб қўйишади;
— Дўконга шакар оламан деб бориб, бир халта нарса сотиб олишади-ю, шакар олиш эсдан чиқади;
— Яқинлашиб келаётган лифт тугмасини яна-ям қаттиқроқ босишади;
— Дўконларда пакетлар пуллик бўлганини билишса ҳам, “Нега 300 сўм ортиқча ҳисобладингиз?” деб сўрашади;
— Батарейкаси тугаётган телевизор пультини яна-ям қаттиқроқ босишади.
Ўқишдан уйга қайтган қиз жиғибийрон бўлаётганмиш:
— Нега “ўзимга қарамай” ўқишга борган кунларим ёнимдан келишган йигитлар чиқиб қолаверади?!
Онаси:
— Қўйсанг-чи! Тошкентда чиройли йигитлар бунчалик кўп эмасдир...!
Бир куни ота-ўғил балиқ овига боришибди. Қармоққа катта балиқ илинибди.
Ўғли:
— Дада, буни қандай ўлдирамиз, - дебди.
Шунда отаси:
— Шуниям ўйлаб турибсанми? Сувга чўктир, ўзи ўлади, - дебди.