— Одамзод ғалати-да!
— Нега?
— Агар осмонда 789301214756899 та юлдуз бор десанг, ишонади. Мабодо қаергадир «Эҳтиёт бўлинг, бўялган» деб ёзиб қўйсанг, албатта бармоғини теккизиб, текшириб кўради.
Ҳозир орамизда яшаётган айрим бойлар ҳақида кейинчалик билдириладиган фикр:
“У шунақанги хасиси эди-ки, бор бойликларини барчасини ўзига васият қилиб қолдирди”.
— Бизнинг институтда уч сўздан иборат қайси гап кенг тарқалган?
— Мен қаердан билай?
— Тўппа-тўғри.
Психолог аёл кишидан сўрабди:
— Қайси аёл эрини қандай бўлса шундайлигича қабул қилади?
Аёл:
— Фақат ер қабул қилади, - деб жавоб берган экан.

— Нечанчи йил туғилгансан?
— 1999 йилда.
— Демак, 21 га тўлибсан-да!?
— Йўқ. 20 га.
— Қанақасига?
— Бир йили туғилган кунимни нишонламагандим.

Пиццерияда официант:
— Пиццангизни олтига бўлайликми ёки саккизгами?
Хўранда:
— Э, йўғ-а! Саккизтани ея олмайман, тўйиб қоламан. Олтига бўлинг!

Одамларни фариштадек кўринишга уринишини кўриб, гуноҳкор битта мен эканман деб ўйлаб қоламан...
Телефон қўнғироқларга жавоб бермаган ўғилга отаси хабар ёзмоқда:
“Ўғлим, битирув имтиҳонларинг қалай ўтди? Жавобингни кутаман!”
Ўғли жавоб ёзяпти:
“Имтиҳон зўр ўтди! Устозимга ёқди. Кузда яна такрорлашимни сўради!”
Эркак киши уч ҳолатда ичади:
1. Сиқилганидан.
2. Хурсандчиликдан.
3. Ҳаммаси жойида бўлганда эса - зерикканидан...
Шанба куним сокин ва ёқимли ўтаётганди. Бу шанбамас якшанба эканлигини билиб қолмагунимча...