Боғчада иккита болакай ўйинчоқ машинани олиб тортишмоқда:
— Бу мени машинам. Уни мен ҳайдайман!
— Йўқ, мени машинам. Мен ҳайдайман!
Тарбиячи уларни тинчлантириб дебди:
— Бўлди уришманглар. Мана, Сардорни қаранглар, машинани талашмаяпти...
Сардор бўлса:
— Калити менда-ку, ўзим ҳайдайман-да барибир... – дермиш.
Кўчада кетаётган қизга келишган бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, дам олиш кунлари бўшмисиз?
Қиз нозланиб:
— Ҳа, - дебди.
Йигит бўлса:
— Гўзаллик салонига бориб турсангиз бўлмайдими?! – деган экан.
Иккита турли миллатдаги зоолог олимлар гаплашиб қолибди:
— Биз лаққа балиқни сигир билан чатиштирдик. Зўр натижа берди. Энди сигирларимиз ҳам сут, ҳам ёғ беришмоқда.
— Биз эса чумолиларни тарвуз билан чатиштирдик. Энди тарвузни сўйсак, данакларини ўзи ташқарига ўрмалаб чиқиб кетишмоқда.
Уй остонасида болакайнинг овози эшитилибди:
— Ойи, Ойи, О-йи-жоон!
— Нега бақирасан? Меҳмонхонадаман, ёнимга кириб гапирсанг-чи!
Бола онасини ёнига кириб бориб дебди:
— Кўчада ўйнаётиб, лойга тушиб кетдим. Ҳамма ёғим расво. Этигимни ечиб, ювиб қўйинг...
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, бассейн қуриш учун ҳайрия сўрашяпти. Нима берай?
— Бир челак сув бериб юбор!
Бир ёш журналист деҳқондан сўрабди:
— Энг яхши ҳайвон қайси?
Деҳқон жавоб берибди:
— Ит!
— Нимага? – дебди яна журналист.
— Чунки ит еримга кириб олиб, интервью оламан деб оёғини остидаги экинларимни пайҳон қилмайди! – деган экан деҳқон.
Бир куни илонни саккиз оёқ урган экан. Илон милицияга бориб “Мени тўрт киши урди” деб ёзиб берган экан.
Ҳақиқий йигит кишини тарбиялаш қандай қийин?!
Айниқса, у қайнонангизнинг ўғли бўлса.
Бир қиз севган йигитига дебди:
— Жоним, қачон менга машина олиб берасиз?
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Билишимча, супургида учар эдинглар. Машинага нима бор?! – дермиш.
Яқиндагина қизини турмушга узатган ота дераза олдида туриб қудалар билан хайрлашаётганмиш.
Она:
— Ҳой адаси, нима қиляпсиз? Уят бўлади-я! – деса, отасини жаҳли чиқиб:
— Нима қилай, шимимни ҳам куёв сарпога қўйиб юборган бўлсанг!? - дермиш.