Бир ишхонада бошлиқ латифа айтиб ишчиларини кулдираётган экан. Ҳамма тиззага уриб кулармиш. Бир одам ҳеч кулмай, жим тураверибди. Ундан:
— Нега кулмаяпсан, - деб сўрашса:
— Мен бу ерда ишламайман, - деб жавоб берибди.
Бир аёл нуқул эри ишдан келса, эрининг уст-бошидан соч толаси топиб олиб роса жанжал қилавераркан.
Кунлардан бир кун эрининг кийимидан соч топа олмабди. Шунда эрига:
— Ҳа, қуриб кетсин! Кунингиз кал аёлларга қолдими!? - дермиш.
Бир бемор кўз докторини олдига бориб:
— Доктор мени кўзим яхши кўрмаябди. Ҳамма нарсани 2 та кўряпман, - дебди.
Шунда доктор шундай қарабди-да:
— Уччаловингиз ҳам шунақами? - дебди.
Иккита чукча тайгада адашиб қолишибди. Биринчиси иккинчисга:
— Ўқ от, балки кимдир эшитиб қолар... Иккинчиси ўқ отибди. Аммо ҳеч еч ким овоз бермабди.
— Яна бир маротаба от! У отибди, яна жимлик.
— Яна битта!
— Иложи йўқ!
— Нега?
— Камонниг ўқи тугади!
Мактабдан хурсанд бўлиб қайтган бола отасига дебди:
— Ада, ада! Мен эртага она тилидан "5" баҳо оламан.
Отаси:
— Ие, буни қаердан биласан ўғлим?
Бола жавоб берибди:
— Бугун ўқитувчимиз иншо ёздирган эдилар. Мен синфимиздаги энг аълочи қиздан кўчириб олдим.
Отаси:
— Нима мавзуда иншо ёздинглар?
Ўғли:
— "Менинг таржимаи ҳолим" мавзусида, - дебди.
Барчангизни кириб келган янги йил билан табриклаймиз!

2017 йилда барчангизга саломатлик, омад, хайрли ишларингизда ривож тилаймиз. Қалбингиздан қувонч, оилангиздан шоду-ҳуррамлик асло аримасин. Йил давомида www.latifa.uz билан табассум қилинг!!!

Бизни латифаларни ўқиганлар 100 ёшга кириб юрсин! Ўқимаганлар эса 99 га...!
Афандини эшаклари кўп экан. Уларни бештасини танлаб бозорга сотишга олиб кетибди. Йўлда чарчаб биттасига миниб олибди. Энди эшакларини санаб қараса тўртта экан. Афандини роса боши қотибди. Охири эшагидан тушиб йўқолган эшагини излай бошлабди. Излаб-излаб яна йўқолмадимикин деб эшакларини санаб кўрибди. Санаса бешта чиқибди.
Дорихонага кирган аёл сотувчига мурожат қилди:
— Сизда соч ўстирадиган дори борми? Иложи бўлса, таъсири кучлироғидан...
Сотувчи:
— Албатта, жуда-ям кучлисидан бор!
Харидор:
— Бунга бирор далил кўрсата олсизми?
Сотувчи касса ёнида турган сермўйлов эркакни кўрсатиб дебди:
— Анави аёл ҳозиргина шу дорини харид қилди. Дори қопқоғини тиши билан очишга уринган эди...
Тарих фани ўқитувчиси ўқувчидан:
— Фалон йили Англияни ким олган? - деб сўрабди.
Ўқувчи:
— Устоз, мен олганим йўқ, - дебди.
Бундан асабийлашган ўқитувчи:
— Дадангни олиб кел, - дебди.
Болани отаси келибди. Ўқитувчи вазиятни тушунтирибди. Шунда отаси ўғлига:
— Олган бўлсанг, қайтариб бер, - дебди.
Жаҳли чиққан устоз мактаб директорини олдига ота-болани олиб кирибди.
Ҳамма гапни эшитган директор ўйланиб туриб:
— Ўзи қайси биринг олгансан? Жойига қўймайсанларми!? - деган экан.
Ўқитувчи Болтавойдан сўрабди:
— Катта бўлсанг ким бўласан?
Болтавой жавоб берибди:
— Ихтирочи бўламан. Бир кнопкани босса, ҳамма ишни бажарадиган робот ихтиро қиламан.
— Яхши, сен нима ихтиро қиласан Тешавой.
Тешавой уйқусираб жавоб берибди:
— Мен ўша кнопкани босадиган аппарат ихтиро қиламан...