Спорт дўконида.
— Парашют борми?
— Бор.
— Яхшисидан беринг.
— Мана буни олинг. Кафолати бор. Сакраган вақтингизда очилмаса, олиб келаверинг, алмаштириб берамиз...
Ҳамма одамлар оқ қоғоздан қор парчаларини кесиб ўтирган вақтда, ишхонамдаги йиллик ҳисобот ҳужжатлари мени миямни арралаб ўтирибди.
Шер билан буқа ресторанда ичиб ўтирган экан, буқани хотини телефон қилиб қолибди.
— Нималар деяверасан!? Ишинг нима қаерда юрганим билан!? - деб бақириб, телефонни ўчирибди буқа.
Шу пайт шерни телефони жиринглабди:
— Ҳозир, ҳозир етиб бораман, - деб жавоб қайтарибди шер.
Буқа кулиб:
— Ҳайвонлар подшоҳи - шер бўлсанг! Хотинингдан ҳам шунчалик қўрқасанми?! - деса, шер жавоб берибди:
— Эй буқа, сени уйда мол кутяпти. Мени эса шер кутяпти!
Қорбобо ўрмонда кетаётса, олдидан қароқчилар чиқиб қолибди.
— Сенларга нима совға қилай? - дебди қорбобо жилмайиб.
— Бизга қорқизни беринг! Қорқиз, қорқиз, - деб қароқчилар қорқизни олиб қолишибди.
Қорбобо жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи дермиш:
— Учта қорқизимдан айрилдим. Энди ялмоғиз кампирни олволаман...
Қўшним Ҳамдам бобонинг айтишича, у Титаник кемасини ўз кўзлари билан кўрган экан.
Бошиданоқ ҳаммани кема чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирибди. Ҳеч ким эътибор бермабди. Аммо, бобо барибир кема чўкиб, йўловчиларнинг катта қисми ҳалок бўлишини қайта-қайта айтаверибди. Ахийри одамлар безор бўлиб, бобони кинотеатрдан ҳайдаб чиқариб юборишибди.
Болакайдан сўрашибди:
— Сенга янги йилга нима совға қилай?
Бола ўйланиб туриб:
— Билмиман, лекин иккита бўлсин!!!
Бир куни икки десант самолётдан сакрамоқчи бўлиб тайёрланиб туришса, бири иккинчисига дебди:
— Олма еб олмаймизми бир!?
— Майли, - дебди дўсти.
Иккала десант олма еб бўлгач, боягиси яна сўрабди:
— Хоҳласанг, яна биттадан олма еймиз...
— Майли, бер! - дебди шериги.
Олмани еб ўтириб, ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Ўзи бу олмаларни қаердан оляпсан?
— Сени елкангдаги рюкзак шунақа олмага тўла экан, - дермиш шериги...
Чукчанинг будильникли соати бузилиб қолибди. Устахонага олиб келиб кўрсатибди. Уста ҳам чукча экан. У соатнинг ичини очса, суварак ўлиб ётганини кўрибди-да, соатни қайтадан ёпибди-да, эгасига узатиб дебди:
— Бу соат энди ҳеч қачон юрмайди.
— Нега? – сўрабди эгаси.
— Механиги қазо қилибди, - дебди соатсоз.
Хотин эрига:
— Адаси, қачон гилам олиб берасиз? - деса, эри:
— Ҳаддингдан ошма, супургингда учиб юравер! - деган экан.
Бир жинни "Алдадим, алдадим" деб бақириб қувониб юрган экан. Ундан бир йигит сўрабди:
— Кимни алдадинг?
— Такси ҳайдовчисини!
— Нима деб алдадинг?
— Пулини тўлаб, машинасига ўтирмай қочиб кетдим, - деган экан жинни.