Бир корхона раҳбари хорижга сафарга борибди. Қайтиб келгач, корхонадагиларга сафари тўғрисида гапириб бераётган экан, ишчилардан бири сўрабди:
— У ердагилар ҳам ўзбекча гапирар эканми?
Раҳбар ўйланиб туриб:
— Унисини билмадим-у, лекин ўзбекча қарсак чалар экан, - дермиш.
Ёш болакай онасидан сўрабди:
— Ойижон, асал ари асал берадими?
— Ҳа болажоним!
— Нега унда қовоқ ари қовоқ бермайди?
Ўрмонга ўт кетибди. Дарахтлар, жонзотлар ёниб кул бўлибди.
Тирик қолган ҳайвонларни шер бир жойга йиғиб, шундай дебди:
— Ҳамма жой ёниб кетди. Буларни барчаси тиклангунча, орамиздаги энг катта ҳайвонни еб турамиз.
Сичқон секин филга қараса, филни жаҳли чиқиб:
— Кўзинг тешилгур, нега менга қарайсан?! - дермиш.
Бир киши банк эшиги олдида писта сотар экан. Дўсти келиб унга дебди:
— Оғайни, 50000 минг қарз бериб тура оласанми?
— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, - дебди пистачи.
— Қанақа шартнома? - ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.
— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман...
Бир олигарх касодга учраб, бу ҳақда рафиқасига маълум қилибди.
— Биласанми, биз "Мерседес"ни сотиб, "Лада" сотиб олишимизга, Рублёвкадаги данғиллама уйимизни сотиб, Москвадаги квартирамизга кўчиб ўтишимизга тўғри келади. Бироқ сен мени шунда ҳам севаверасан-ку, тўғрими?.
Рафиқаси эса унга:
— Ҳа севавераман ва жуда соғинаман, - деб жавоб қайтарибди
Бир кун икки дўст учрашиб қолишибди.
— Дўстим, нега кўзинг кўкарган?
— Э, кўрмайсанми!? Спорт билан шуғулланай деб, тош кўтаришга боргандим. Бир бақувват спортчи тош кўтараётган экан... Шуни тамоша қилиб тургандим...
— Спортчини қўлидаги тош сени устингга тушиб кетдими?
— Йўк!
— Унда нега кўзинг кўкарган?
— Ҳалиги спортчини устидан кулиб юборибман...
Самолётда қарға, шер ва бўри кетаётган экан.
Қарға шерни устидан кулиб, ҳақорат қилибди. Буни кўрган бўри ҳам шерни ҳақорат қилган экан, шер уни самолётдан улоқтириб юборибди-да дебди:
— Учишни билмасанг, нима қилардинг устимдан кулиб?!
Суратхонага 7 та боксёр кириб келибди ва суратчига дейишибди:
— Бизларни 3 га 4 суратга олиб қўйсангиз. Ҳар биримизга 2 донадан чиқариб берасиз.
Суратчи рози бўлибди. Суратга тушириш учун чироқларни ёқиб, фотокамерасини созлаб турса, 7 та боксчиларнинг 4 таси бир тараф, 3 таси бир тараф бўлиб олиб, муштлашишга шай туриб олишганмуш.
Вазиятдан қўрқиб кетган суратчи:
— Ҳой-ҳой, тўхтанглар! Нима қиляпсизлар?! - деса, боксчилар:
— Суратга олаверинг! Тренеримиз бизларга "3 га 4 суратингизни 2 донадан олиб келасизлар деган" дермуш...
Бир инсонни буханка нон ўғирлаганликда айблаб, 1ойга қамашибди.
Ўғри ўзича фикрлаб:
— Битта нонга бир ой қамашди. Энди бир ой текинга нон беришади, - дермиш.
Муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар чодирли шаҳарча йўлаги бўйлаб кетар экан, ёнидан ўтаётган генералга ҳарбийча салом бермай ўтиб кетибди. Ҳайрон бўлган генерал аскарни тўхтатибди.
— Менинг кимлигимни биласизми, ўртоқ оддий аскар?!
— Ҳой, йигитлар! — қичқирибди ёш аскар, чодирли шаҳарчага қараб, — Бу ёққа келинглар, маза қиласизлар. Мана бу қария ўзининг кимлигини эсидан чиқариб қўйибди.