— Нуқул қизларга қарадим дегунча, дўстим Дилшод ёдимга тушади.
Қўрқиб кетган врач йигитдан сал нарироқ сурилиб, ғалати қараб туриб:
— Нега қизларга қарасангиз, бирданига дўстингиз ёдингизга тушади? - деса, йигит:
— Чунки Дилшод менга "Қизларга ишонма! Улар ёлғончи бўлишади деганди, - дермиш.
— Шикоятлар борми? — сўради у.
— Ҳудди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! — жавоб берибди сержант Иванов, — Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ!
Шунда бир қўшни кузата туриб:
— Отахон, тайёр лифт туриб, нега нуқул зинадан чиқасиз?, - деса, чол:
— Э, болам! "Лифт тўрт киши учун" деб ёзиб қўйилган. Тўрт кишини қаердан топаман? - дермиш.
Врач: "Икки-учта операцияни ўтказсам, ҳовли оламан"
Ўқитувчи: "Икки-учта дафтарни текширсам, оловни ёқиб олишга қоғоз бўлади..."
— Бир ҳафтадан бери эримдан ҳожатхонани таъмирлаб беришини сўрайман.
— Хўш, нима бўлди?
— Якшанба куни ҳожатхона эшигига "Кириш ман этилади. Таъмирланмоқда" деган ёзувни илиб, ўзи чойхонага кетиб қолибди.
— Нега ҳамма овқатлар ароқ ҳиди келяпти?
Официант бир қадам орқага сурилиб:
— Энди-чи? Келмаяптими? - дермиш.
"Нега ароқ ичсам, мени ароқхўр дейишади? Фанта ичсам, фантастик дейишмайди???"
— Энди билдингми, нега сенга шапалоқ туширганимни?!
Бола:
— Доим шунақа қиласиз. Аввал уриб, кейин сабабини мендан сўраб юрасиз?
— Устоз, ўзбекчага русчани аралаштириб гапирса, гуноҳму?
Пиру комил деди:
— Конечно!