Бир пиёниста одам балиқ овига бориб, қармоқ ташаган экан, олтин балиқ қармоғига илинибди-да, ҳар доимгидек олтин балиқ уни тилагини бажаришини айтибди. Фақат у балиқ учта эмас, иккита тилак бажарадиган балиқ экан.
Маст одам балиққа қараб дебди:
— Менга шунақа шиша бергин-ки, ичида пивоси бўлсин. Қанча ичсам ҳам тугамасин.
Олтин балиқ дарров тилагини бажариб, айтган шишасини қўлига берибди. Пиёниста ичиб кўрибди. Яна ичибди. Пиво ҳеч тугамасмиш.
— Зўр шиша экан. Ҳой тилла балиқ, шу шишадан яна битта бер, - дермиш.
Автобусга чиқган ёшлар қарияларга жой бермаслик учун бири ўзини ухлаганликка солса, иккинчиси умуман ўтирмайди, учинчиси эса арендага машина танлаб ўтиришади.
— Адаси, ухлаяпсизми?
— Йўқ!
— Нега кўзларингизни юмиб олгансиз?
— Кўз нуримни асраяпман...
Прокурорнинг фарзандлари - янги батарейкалар!
Янги батарейкалар ҳеч қачон ўтирмайди!
Бир талаба йигит эрталаб нонушта қилиб, телефонига ўрнатилган TashBus да автобус қачон келишини қараб ўтирса, бувиси дебди:
— Болагинам, нима қиляпсан?
— Автобус кутяпман, - жавоб берибди набираси.
Бувиси набирасини аҳволидан хавотир олиб:
— Бу телефон ўлгур ёшларни ақлдан оздирмасайди. Ошхонада-ям автобус кутадими?! - дермиш.
Жума куни кечқурун хотин эрига:
— Адаси, келинг шу дам олиш кунлари мазза қилиб дам олайлик...
Эри хурсанд бўлиб хотинига:
— Бўпти хотин, душанба куни кўришгунча унда! - деган экан.
Судья айбланувчига дебди:
— Сиз одамларни пичоқ билан қўрқитиб, битта машина, иккита қўл телефони ва беш миллион пулга эга чиқибсиз. Ўзингиз нима дея оласиз?
— Ўртоқ судья сиз битта болғача билан бешта машиналик, тўртта уйлик, иккита далаҳовлилик ва яна яхталик бўлдингиз-ку, менга нима бўпти?!
Қурилишга текширув комиссияси келиши кутилаётган экан. Бригадир ҳамма ишчиларни йиғиб, дебди:
— Нима бўлишидан қатъий назар, ҳеч нарса сездирмасликка ҳаракат қилинглар. Ҳудди шундай бўлиши керакдек тутинглар ўзингизни! - дебди.
Текширув комиссияси келиб турса, бирданига девор қулаб тушибди. Шу пайт ишчилардан бири хурсанд бўлиб, соатига қараб дебди:
— Роппа-росса 11:00! Тўппа-тўғри! Жуда-ям аниқ! Ҳудди ҳисоблаганимиздек!
Икки дугоналар суҳбатлашиб ўтиришса, бири дебди:
— Тўйинг қачон?
Иккинчиси:
— Билмадим. Йигитим аввал мени қариндошлари билан таништиради, кейин тўйимиз бўлади.
— Хўш, қариндошларникига бордингизми?
— Ҳа, энг узоқ қариндошлари билан таништиришдан бошлади. Кеча ҳайвонот боғини айланиб чиқдик.
— Раҳбарлик лавозимидан кетганингдан кейин, нима билан шуғулланмоқчисиз?
— Бу қанақа савол?! Одам ўлганидан кейин ҳам ишлармиди?!