ЙПҲ нозири автомобилни тўхтатиб:
— Ҳурматли ҳайдовчи, сиз ҳозиргина пиёдага йўл бермай қайрилдингиз...
— Йўғ-е, бўлиши мумкинмас! Мана машинамда видеорегистратор бор...
Видеорегистратордаги ёзувни синчковлик билан текшириб чиққан ЙПҲ нозири ҳайдовчининг пиёдага йўл берганини кўрибди.
Лекин ҳайдовчи кун бўйи қилган бошқа 4 та қоидабузарлигиучун жарималар қоғозини ҳайдовчининг қўлига топширибди.
Ишга жойлашиш учун келган инсон билан суҳбат:
— Ўзингизни кучли сифатингизни айтиб беринг?!
— Қатъиятлилик!
— Жуда яхши. Сизга келгуси ҳафтада қўнғироқ қиламиз.
— Кераги йўқ. Унгача мен ўзимга бошқа иш топиб бўламан.
Қамоқхона бошлиғи соқчига дебди:
— Ҳамма ёқни тартибга келтиринг! Бу ерга ҳоким келяпти.
Соқчи хурсанд бўлиб:
— Ваниҳоят, охири қўлга тушибди-да, ...
— Ишонасанми, кечаю-кундуз ишлайман. Тиним билмайман. Ҳатто, улгурмаган ишларимни уйга олиб кетиб ишлайман.
— Қаерда ишлайсан ўзи?
— Ўликхонада бош врачман.
Ота: Ўғлимни телефонини қўлимга олиб, қарадим. Хотинимни рақамини "Хўжайин" деб ёзиб қўйибди. Мени рақамимни нима деб сақлаган экан??? "Хўжайиннинг хўжайини" деган ёзув чиқди. Маъқул!
Қизлар ётоқхонасига келган йигитдан қоровул сўрабди:
— Сиз кимни олдига?
Йигит жавоб берибди:
— Кимни тавсия қилган бўлардингиз???
Юз ёшга тўлган кампир ўзини даволовчи врачига деди:
— Эҳ, Султонбой, сизга шу қадар ўрганиб қолгандим… Мабодо… Ўлиб-нетиб қолсангиз,
мени ким даволаркан-а?..
Ўрмонда бир маймун банан пўчоғини сувда ювиб ўтирса, айиқ келиб дебди:
— Нима қиляпсан?
Маймун:
— Минг сўм берсанг айтаман, - дебди.
Қизиқиб кетган айиқ маймунга минг сўм бериб:
— Энди айтақол, банан пўчоғини нима қиляпсан? - деса, маймун:
— Ювяпман, - дебди.
Шунда айиқ кулиб:
— Ақлдан оздингми? - дебди. Маймун бўлса унга жавобан:
— Ақлдан озганманми, йўқми, лекин кунига ўн минг пулим бор, - дермиш...
Судья хотини чўкиб кетган эркакни сўроқ қилмоқда:
— Нега хотинингизни чўкиб кетаётганини била туриб, қутқаришга ҳаракат қилмадингиз?
— Мен уни чўкаётганини билмадим. У ҳар доимгидек бақирар эди...
Кун бўйи чучвара тугиб, эрим ишдан келишига пишириб, дастурхонга қўйсам, эрим чучвараларни еб бўлиб:
— Бошқа бунақасидан сотиб олмагин, хўпми?! - деса бўладими...